Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Нефтчи” Тожикистон клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказди

26.07.2017

Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси 25 июль оқшомида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди.

“Қўқон-1912” билан ўйинда майдонга тушиб, “Сўғдиёна”га қарши беллашувда хордиқ олган асосий таркиб вакиллари ушбу рақобатда яна майдонга қайтишди.

Тожикистон клубига қарши кечган ўйинда Фарғона клуби рақибга хеч қандай имконият қолдирмади ва 2:1 натижасида зафар қучди. Заҳирадан майдонга тушган Темур Ҳакимов ҳамда Мўйдин Мамазулумовлар томонидан урилган голларга қўшни мамлакат вакиллари бир марта жавоб қайтаришди холос.

Вадим Абрамов учрашувда қуйидаги таркибдан фойдаланди

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Дилёр Ирматов, Достон Турсунов, Камрон Кападзе, Жасур Ҳасанов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мансур Саидов, Музаффар Музаффаров, Алишер Шоғуломов, Отабек Ҳайдаров

Заҳирадан майдонга тушганлар: Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов, Авазбек Ўлмасалиев, Мурод Тўйчибоев, Муҳсин Убайдуллаев, Ризо Айвазов, Темур Ҳакимов

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” 27 июль куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Бунёдкор” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00га белгиланган.

 

Манба: fcneftchi.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО