Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҲАКИМЖОН ФАЙЗИЕВ: “Фарғона футболини ривожлантириш учун енг шимариб ишга киришганмиз”

16.08.2017

Сўнгги йилларда Фарғонада оммавий футбол ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Фарғона футбол федерацияси томонидан профессионал ва ҳаваскор жамоалар ўртасида турли мусобақалар ўтказилиши одатга айланди. Масалан, йил бошида “Ҳоким Кубоги-2017”, “Наврўз Кубоги” каби турнирлар юқори савияда ташкил этилди.

Мутахассислар Фарғона вилоят футбол федерациясини Республикамизнинг етакчи федерацияси сифатида эътироф этишлари ҳам бежиз эмас.

10 августдан Фарғонада Ўзбекистон биринчилиги, иккинчи лига баҳсларнинг иккинчи даврасига старт берилди. Мавсумнинг иккинчи қисми ҳам юқори даражада бошланди. Фурсатдан фойдаланиб, Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Ҳакимжон Джураевич Файзиев билан қисқача суҳбатлашдик.

Кези келганда, Ҳакимжон Файзиев шу йилнинг июнь ойида Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти лавозимига тайинланганини айтиб ўтиш жоиз.

– Фарғона футболи мамлакатимизда ўз ўрнига эга десам, муболаға бўлмайди, деб сўз бошлади Ҳакимжон Файзиев. – Шуни инобатга олган ҳолда вилоятимизда оммавий футболни янада ривожлантириш йўлида энг шимариб ишга киришганмиз. Бу борада вилоятимиз ҳокими, Фарғона футбол федерацияси президенти Шуҳрат Мадаминович Ғаниев бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Фарғонада футболнинг ривожланишида у кишининг ҳиссалари катта.

Қолаверса, Футбол федерацияси ходимлари, Фарғона футбол федерацияси масъул котиби Шаҳобиддин Тешабоев менга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

– Фарғонада иккинчи лига баҳслари ўзининг қизғин палласига кирди. Вилоят биринчилиги ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз?

– Бу йил иккинчи лигабаҳслари 19 май куни бошланди. Унда  22 та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар икки минтақага бўлинган ҳолда ўйинларга киришишди. Ҳар икки минтақада кураш қизғин кечмоқда. Учрашувларни – Олимжон Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов, Санжар Раҳмонов, Қаҳрамон Собиров, Нодиржон Тошматов, Азиз Толипов, Жавоҳир Ҳакимов каби Республикамизнинг кузга кўринган ҳакамлари бошқариб боришмоқда.

Ўйинларнинг ҳар бири қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтмоқда. Стадионга мухлислар ташрифи ошди. Айрим туманларда ўйинни томоша қилиш учун бир неча минг нафар ишқибозлар стадионга келмоқда. Бу албатта бизнинг ютуғимиз.

– Тан олиш лозим, айрим вилоятларда иккинчи лига ўйинлари ўтказилаётгани йўқ. Лекин Фарғона вилоят биринчилигида 22 та жамоанинг иштирок этиши таҳсинга лойиқ. Бунга қандай эришилди?

– Юқорида айтиб ўтганимдек, вилоятимиз раҳбари Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг ташаббуслари ва қўллаб-қувватлашлари натижасида шундай ютуқларга эришдик. Вилоятимизнинг ҳар бир туманидан биттадан жамоага мусобақада қатнашиши учун вилоят ҳокимлиги томонидан бадал пули тўланди. Афсуски, бу ғамғўрликдан вилоятимиздаги ҳамма туман ҳокимликлари ҳам оқилона фойдаланишмади.

– Маълумки, йил бошида Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2017” мусобақаси юқори даражада ташкил этилди. Ундан кейин “Наврўз Кубоги-2017” баҳслари бўлиб ўтди. Иккинчи лига ўйинлари ҳам қизғин паллага кирган. Йил якунига қадар Фарғона футбол федерацияси томонидан яна бирор мусобақа ўтказиладими?

– Яна битта турнирни ташкил этишни режалаштирганмиз. Яқин кунлар ичида вилоят Кубоги баҳсларига старт берилади. Ушбу мусобқада иккинчи лигада қатнашаётган жамоалар иштирок этишлари мумкин.

Кези келганда шуни айтишим жоизки, Федерация томонидан янги ишга қўл урилди. Аниқроғи, селекция ишлари билан кенг миқёсда шуғуллана бошладик. Туман ва шаҳарларда бўлиб ўтаётган ўйинларга бориб, жамоалар сафида тўп сураётган 1999, 2000, 2001 йилда туғилган иқтидорли футболчиларнинг рўйхатини тузиб чиқяпмиз. Ҳозирга келиб улар сони 70 нафарга етди. Ушбу ёш футболчиларни мунтаззам равишда кузатиб борамиз ва янги йил арафсида уларни Олий ва биринчи лига клублари синовига юборамиз.  Мураббийлар ишончини оқланаган ёш ўйинчилар профессионал жамоалар сафига ўтишади.

Умуман олганда, Фарғона футбол федерациясининг ягона мақсади вилоятимиз футболининг ривожлантириш, терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб беришдир.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО