Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФАРҒОНАДА ФАХРИЙ ФУТБОЛЧИЛАР ТУРНИРИ СТАРТ ОЛДИ

11.09.2017

Фарғонада мини-футбол бўйича фархрий ўртасидаги мусобақа старт олди. Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят мини-футбол ассосиацияси ва “Реал футбол профессионал клуби” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада ўнта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришишди.

Ҳаваскор футболчилар ташаббуслари билан ўтказилаётган турнирда 40 ёшдан ошган фахрий футболчилар иштирок этишмоқда.

Гуруҳлар билан танишинг:

“А” гуруҳи

“Қўқон-1912” (Қўқон)

“Қува” (Қува)

“Улфатлар” (Фарғона)

“Чимён” (Чимён)

“Марғилон” (Марғилон)

 

“В” гуруҳи

“Жиллет” (Қўқон)

“Омад” (Марғилон)

“Риштон” (Риштон)

“Буревестник” (Қўқон)

“Ҳаваскорлар” (Фарғона)

 

Кеча мусобақанинг дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир-биридан қизиқарли бўлган баҳсларнинг гувоҳига айланишди.

Ўйинлар натижалари билан танишинг:

“А” гуруҳи:

“Қўқон-1912” – “Қува” – 4:2

“Улфатлар” – “Чимён” – 6:1

“Марғилон” – “Қўқон-1912” – 2:8

“Қува” – “Чимён” – 8:1

“Марғилон” – “Улфатлар” – 5:2

Қўқон-1912 2 2 0 0 12-4 6
Қува 2 1 0 1 10-5 3
Улфатлар 2 1 0 1 7-7 3
Марғилон 2 1 0 1 7-10 3
Чимён 2 0 0 2 2-14 0

 

“В” гуруҳи

“Жиллет” – “Омад” – 6:4

“Риштон” – “Беревестник” – 4:4

“Ҳаваскорлар” – “Жиллет” – 2:2

“Риштон” – “Омад” – 3:6

“Ҳаваскорлар” – “Буревестник” – 2:3

 

Жиллет 2 1 1 0 8-6 4
Беревестник 2 1 1 0 5-4 4
Омад 2 1 0 1 10-9 3
Ҳаваскорлар 2 0 1 1 4-5 1
Риштон 2 0 1 1 7-10 1

 

Ушбу турнирда ўтмишнинг юлдуз футболчиси Асад Дўрмонов (“Ҳаваскорлар”) ҳам тўп сурмоқда. Шунингдек, турли жамоалар сафида Маъмур Мансуров, Муҳиддин Абдувалиев (“Жиллет”), Мақсад Назарматов (“Беревестник) каби олий лига ҳавосидан нафас олган собиқ ўйинчилар ҳам турнирда иштирок этишмоқда. Маъмур Мансуров “Жиллет” жамоасининг биринчи учрашувида рақиблар дарвозасига бешта тўп киритганини эътироф этиш жоиз.

Ўйинлар ҳар якшанба куни ўтказилмоқда. 17 август куни гуруҳдаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтади.

Аброр Деҳқонов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО