Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Фарғонада “С” сертификати учун ўқув курси бошланди

19.12.2017

Мамлакатимизда футбол мураббийларининг билим ва тажрибаларини замонавий талаблар даражасига кўтариш, уларни тегишли лицензияларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида вилоятларда ташкил этилаётган ўқув курслари БЎСМда ишлашни истаётган мураббийларга қатор қулайликлар яратмоқда.

Фарғонада шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “С” халқаро сертификати учун навбатдаги ўқув-машғулот курси бошланди. Жорий йилнинг 18-24 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот курси 23 нафар мураббий иштирок этмоқда.

Ўз навбатида ОФК инструктори Зоир Ҳасанов бир ҳафта мобайнида фарғоналик ёш мураббийларга назарий ва амалий машғулотлар бўйича сабоқ беради. Унга вилоят  футбол федерацияси мутахассиси Шерзод Зокиров координатор сифатида ёрдамлашади.
Ўқув курсини муваффақиятли тугатган мураббийлар Осиё футбол конфедерациясининг “С” халқаро сертификатини қўлга киритишади.

Аброр Деҳқонов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО