Фарғонада болалар ва ўсмирлар мураббийлари учун ўқув-курслари бошланди

26.12.2017

Кеча 25 декабрь куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” спорт мажмуасида болалар ва ўсмирлар футбол мураббийлари учун билимларни янгилаш беш кунлик ўқув курси бошланди.

Ўқув курсида Фарғона вилоятидаги футбол мактабларида фаолият юритувчи жами 29 нафар болалар ва ўсмирлар мураббийлари иштирок этишади. Мазкур ўқув курслари болалар ва ўсмирлар мураббийлари учун бепул ўтказилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

ОФК инструктори Зойир Ҳасанов  томонидан мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Ўқув курслари 29 декабрь куни якунига етади. Мураббийлар олинган билимлар бўйича амалий ва назарий имтиҳонлар топширишади.

Бундай ўқув курсларини ташкил қилишдан асоси мақсад болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларнинг малакасини ошириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлашдан иборат.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Andijon00
1Bunyodkor00
1Buxoro00
1Dinamo00
1Mash'al00
1Nasaf00
1Navbahor00
1Neftchi00
1OKMK00
1OKMK00
1Paxtakor00
1Qizilqum00
1Qo'qon-191200
1So'g'diyona00
U-21 биринчилиги
#КлубЎО