«Цементчи» йиғинни бошлади

06.01.2018

Суперлиганинг янги иштирокчиси Қувасойнинг “Цементчи”жамоаси мавсум якунига бағишланган тадбирдан сўнг қисқа таътилга чиққан эди. 

Янги  мавсумга ҳозирлик кўрётган жамоа аъзолари 6 январдан иккинчи ўқув-машғулот йиғинига киришадилар.

Режага кўра дастлаб, жамоа аъзолари ўз қароргохида йиғилади ва “Истиқлол” ўйингохида машғулотларни бошлайдилар, шундан сўнг йиғинни пойтахтимиз – Тошкент шаҳрида давом эттирадилар.

Йиғинга шунингдек, бир қатор янги иқтидорли ўйинчилар хам таклиф этилганлигини айтиб ўтиш лозим. Бу футболчилар кимлар эканлиги хақида йиғин давомида маълум қилиб борамиз.

Иккинчи йиғин февраль ойига қадар давом этади. Йиғин давомида бир қатор кўрик-назорат учрашувлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

“Цементчи” матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Andijon00
1Bunyodkor00
1Buxoro00
1Dinamo00
1Mash'al00
1Nasaf00
1Navbahor00
1Neftchi00
1OKMK00
1OKMK00
1Paxtakor00
1Qizilqum00
1Qo'qon-191200
1So'g'diyona00
U-21 биринчилиги
#КлубЎО