Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Цементчи”да нима гаплар?

10.01.2018

Аввал хабар берганимиздек бугун Фарғона шахрининг “Нефтчи СК” стадионида “Нефтчи” хамда “Цементчи” жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлигага таёргарлик кўраётган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси таркибида кўригда бўлиб турган бир қатор футболчилар майдонда харакатландилар.

Мураббийлари ўтган мавсумда харакатланган ва хозирда шартнома муддати якунига етган айрим футболчилар билан дўстона хайрлашиб, ҳозирда бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказмоқдалар.

Бугунга қадар “Цементчи” жамоаси таркибига “Қизилқум” жамоасидан Шукурали Пўлатов ва Отабек Исроилов, “Бухоро”дан Сардор Қобилжонов, “Навбахор” жамоасидан Аббос Махсталиев ва Саид Абдужабборов, “Бунёдкор” ёшлар жамоаси аъзоси Иброҳим Ғофуров, ва ўтган масумда “Андижон” таркибида ишончли ўйинлар ўтказган Қахрамон Муҳаммаджоновлар келиб қўшилган.

“Цементчи” жамоаси матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО