“Ифтихор” – ўртоқлик учрашувларда ғалаба қозонди

21.01.2018

Фарғона вилоят чемпиони – Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси аъзолари янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Камол Жўнашев ва Нодир Қўзибоев бошчилигидаги жамоа бугунга қадар бир қатор  ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

15 январь куни олтиариқликлар тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов бошқараётган Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишди. Яйпан шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда “Ифтихор” вакиллари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

17 январь куни эса “Ифтихор” жамоаси Фарғонада “Цементчи” ёшлари билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Мазкур ўйинда ҳам Нодир Қўзибоев шогирдларининг қўли баланд келди – 3:2.

Кеча эса Олтиариқда ҳақиқий футбол байрами бўлди. “Ифтихор” навбатдаги назорат учрашувини ўз майдонида “Турон”га қарши ўтказди. Иккинчи беллашувда ҳам олтиариқликлар рақибдан кули эканликларини исботлашди – 3:0.

Жамоа янги ҳафтада назорат учрашувларни давом эттириб, Фарғонанинг “Истиқлол” ва “Нефтчи” клублари билан ўртқолик уйинларни ўтказишни режалаштирмокда.

Манба: oltinvodiy.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО