Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Болалар лигаси: Минтақалар ғолиблари аниқланди

19.03.2018

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида Фарғонада еттита ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич ўйинларига старт берилган эди.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг 2005 йилда туғилган болалар иштирокидаги биринчи босқич баҳслари тўрт минтақада ўтказилиб, ўз минтақасида ғолиб бўлган жамоалар финал босқичида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлишди.

Биринчи босқич ғолиблари “Нефтчи” ФМ (Фарғона), Тошлоқ тумани, Қўқон БЎСМ-2 ва “Кимёгар” (Қўқон) жамоалари ўртасида 20 март куни ярим финал 21 март куни эса финал ўйинлари ўтказилади.

Мусобақада ғолиб чиққан жамоа ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Фарғона футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Andijon00
1Bunyodkor00
1Buxoro00
1Dinamo00
1Mash'al00
1Nasaf00
1Navbahor00
1Neftchi00
1OKMK00
1OKMK00
1Paxtakor00
1Qizilqum00
1Qo'qon-191200
1So'g'diyona00
U-21 биринчилиги
#КлубЎО