Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БОЛАЛАР ЛИГАСИ: БИРИНЧИ ҒОЛИБ МАЪЛУМ БЎЛДИ

21.03.2018

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида Фарғонада еттита ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич ўйинлари старт олиб, 2005 йилда туғилган болалар иштирокидаги мусобақанинг биринчи минтақавий босқичи якунига етган эди.

Унга кўра, биринчи босқич ғолиблари “Нефтчи” ФМ (Фарғона), Тошлоқ тумани, Қўқон БЎСМ-2 ва “Кимёгар” (Қўқон) жамоалари финал босқичига йўлланма олишган эди.  20 март куни ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Ярим финалда ғалаба қозонган “Нефтчи” ФМ ва Қўқон БЎСМ-2 жамоалари бугун мусобақа ғолиблигини учун майдонга тушишди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган “Нефтчи” футбол мактабининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва вилоят чемпионлигини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада ғолиб чиққан жамоа ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Болалар лигаси

2005 йилда туғилганлар ўртасида

Ярим финал

“Тошлоқ” – “Қўқон БЎСМ-2” – 2:2 (пен – 3:4

“Нефтчи ФМ” – “Кимёгар” (Қўқон) – 4:0

 

Финал

“Нефтчи ФМ” – “Қўқон БЎСМ-2” – 6:1

Қолган ёшдаги болалар ўртасидаги мусобақаларга ҳам қизғин давом этмоқда.

Фарғона футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО