Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БОЛАЛАР ЛИГАСИ: КУЧЛИЛАР САРАЛАНДИ

27.03.2018

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тақвим режасига асосан, ҳудудларда футбол бўйича Болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларнинг дастлабки босқич ўйинлар ўтказилмоқда.

22-26 март кунлари Фарғонада 2006 йилда туғилган болалар ўртасида Футбол бўйича Республика мусобақасининг дастлабки босқич баҳслари бўлиб ўтди.

Биринчи босқичда жамолар тўрт  гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришишди. Ўйинлар Фарғона шаҳридаги “Нефтчи”ФМ, Фарғона шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати, Данғара ва Учкўприк туманларида ўтказилди.

Мусобақада жами: 16 та жамоа таркибида 320 нафардан ортиқ футболчилар иштирок этдилар ва ўз минтақаларида ғолиб бўлган тўрт жамоа финал босқичига йўлланма олди.

Булар “Нефтчи”ФМ, футболга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, Қўқон шаҳар 2-БЎСМ ва Учкўприк тумани БЎСМ жамоаларидир.

28-29 март кунлари Фарғона шаҳрида финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Фарғона футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Суперлига
#КлубЎО
1Бунёдкор716
2Пахтакор715
3Бухоро715
4Насаф612
5Навбаҳор711
6Металлург79
7Қўқон-191268
8АГМК78
9Қизилқум76
10Локомотив65
11Сўғдиёна64
12Нефтчи72
Ёшлар лигаси
#КлубЎО
1Бухоро715
2Металлург714
3Бунёдкор713
4Қизилқум713
5Пахтакор711
6Нефтчи710
7Насаф710
8Навбаҳор78
9Локомотив77
10АГМК77
11Қўқон-191276
12Сўғдиёна71