Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Турон” – “Наврўз Кубоги-2018” ғолиби!

01.04.2018

Ҳар йили Фарғонада ўтказиладиган анъанавий  “Наврўз Кубоги” баҳслари якунига етди. Фарғона вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган бу йилги “Наврўз Кубоги-2018” мусобақасида 12 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳидаги биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар финал босқичида иштирок этишди.

Ўйинлар Фарғона шаҳридаги футбол академияси стадиони ҳамда Бешариқ туманидаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилди.

“А” гуруҳида “Нефтчи” (U-18) биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, “Цементчи-2” жамоаси маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

“В” гуруҳидаги ўйинлар ҳам қизиқарли тарзда кечиб якунда Ўзбекистон туманининг “Турон-1” ва Бешариқнинг “Бешариқ” жамоалари ярим финалга йўлланма олишди.

Ярим финал баҳсларининг биринчисида “Нефтчи” (U-18) – “Бешариқ” жамоалари майдонга тушишди. Кескин курашлар остида ўтган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад бешариқликларга кулиб боқди – 5:4.

“Турон-1” – “Цементчи-2” жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашуви ҳам шиддатли тарзда ўтиб, тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов шогирдларининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Шундай қилиб, ҳал қилувчи баҳсда  “Бешариқ” ва “Турон-1” жамоалари рўбарў келишди. Ўйин финалга хос жанговор руҳда ўтиб, асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Биринчи бўлимда “Турон-1” вакили  Аъзамжон Саминжонов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда бешариқликлар вакили Тоҳир Ғиёсов ҳисобни тенглаштирди.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, навбат пенальтилар сериясига келди. Футбол лотореясида эса омад Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги “Турон” жамоасига кулиб боқди.

Пенальтилар сериясида 4:2 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги пенальтини таниқли ҳужумчи Отабек Исроилов аниқ йўллаб, яйпанликларга бош совринни тақдим этди.

Учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоага Фарғона футбол ассоциациясининг дипломи топширилди. “Турон” жамоасига “Наврўз Кубоги” топширилди.

Мусобақада иштирок этган жамоалар:

“Нефтчи” (U-18) (Фарғона)

“ФарДУ” (Фарғона)

“Цементчи-2” (Қувасой ш.)

“Нефтчи” СК (Фарғона)

“БЎСМ-1” (Марғилон)

“Тошлоқ” (Тошлоқ)

“Кимёгар” (Қўқон ш.)

“Зафар” (Учкўприк т)

“Турон-2” (Ўзбекистон т.)

“Турон-1” (Ўзбекистон т.)

“Бешариқ” (Бешариқ т.)

“Сўх” (Сўх т.)

Аброр ДЕҲҚОНОВ

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО