Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Носир Отақўзиев «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишланган мусобақанинг расмий меҳмони бўлди

29.09.2018

Мамлакатимизда 1 октябрь- «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Шу кунларда ушбу байрамга бағишланган турли тадбирлар давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Риштон туманида жойлашган, вилоятимиздаги энг кўп ўқувчисига эга бўлган – 27-умумий ўрта-таълим мактабида ўтказилди.

Маълумки, ушбу мактабда спортга бўлган эътибор жуда юқори эканлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. Ўзбек спорти жонкуярларидан бири – Эркинжон Тошқўзиев мазкур ўқув-даргоҳида спортнинг ҳар бир турини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Бугунги кунда ушбу дргоҳда таҳсил олганлар катта спортда ҳам юқори наижаларни қўлга киритишмоқда. Хусусан, ОФК кубоги ғолиби бўлган, мамлакатимизнинг номдор ҳужумиларидан бири Носир Отақўзиев ҳам 27-мактабда таҳсил олган.

1 октябрь- «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишланган футбол мусобақасида барчанинг фахрига айлаган Носир Отақўзиевнинг расмий меҳмон сифатида келиши ҳам катта воқелик бўлди. Ўзбек футболи юлдузининг ўзи таҳсил олган мактабга ташриф буюриб, ўқитувчиларини байрам билан табриклаши ҳам тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Тадбир якунида мактабнинг икки жамоаси “Фортуна” ва “Фаворит” ўртасидаги ўйин ўтказилди.  Унда “Фортуна” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Риштон туманида жойлашган – 27-умумий ўрта-таълим мактабида бўлиб ўтган 1 октябрь- «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишланган футбол мусобақаси юқори нотада якунига етди.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор2365
2Локомотив2342
3Сўғдиёна2338
4Бунёдкор2336
5Насаф2332
6Сурхон2332
7Навбаҳор2331
8Металлург2328
9АГМК2326
10Андижон2324
11Қўқон-19122324
12Қизилқум2323
13Бухоро2319
14Динамо2318
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Локомотив2346
2Пахтакор2343
3Бунёдкор2343
4АГМК2338
5Насаф2337
6Металлург2337
7Андижон2336
8Навбаҳор2334
9Сўғдиёна2331
10Бухоро2331
11Қизилқум2327
12Динамо2318
13Сурхон2315
14Қўқон-19122314