Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Фарғонада финалга тайёргарлик авжида

25.10.2018

Маълумки, 28 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда Тошкентнинг “Пахтакор” ва Олмалиқнинг АГМК клублари куч синашишади. Айни дамда ушбу учрашувни юқори савияда ўтказиш учун Фарғонада катта тайёргарлик кўрилмоқда. Мамлакат кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилиш бу жуда шарафли бўлиш билан бирга катта масъулиятни ҳам талаб этади. Шуни яхши ҳис этган вилоятимиз раҳбарлари мазкур учрашувни аъло даражада ўтказиш учун кенг куламдаги ишларни амалга оширишмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ходимлари тиним билишмаяпти.

Очиғини тан олиш лозим, кубок финалида вилоятимизнинг бирорта жамоаси йўқлиги мухлислар ташрифига таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин бир нарсани унутмаслик керак, бундай ўйинлар ҳар доим ҳам бўлавермайди.

Шунинг учун мухлисларга 28 октябрь куни “Истиқлол” стадионига ташриф буюришларини тавсия этамиз. Шу куни Фарғонада катта футбол байрами бўлади.

Келинг, кўринг, завқланг. Фарғонада катта футбол. Бунақаси ҳали бўлмаган.

Демак, 28 октябрь Фарғона “Истиқлол” стадиони. Ўзбекистон кубоги финал учрашуви. Ўтказиб юборманг!

Манба: oltinvodiy.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор923
2Локомотив918
3Сурхон915
4Насаф914
5Бунёдкор914
6Навбаҳор913
7Динамо913
8Металлург912
9Сўғдиёна912
10Қизилқум99
11АГМК97
12Бухоро97
13Андижон97
14Қўқон-191296
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Насаф918
2Пахтакор917
3Металлург917
4Локомотив916
5Андижон915
6АГМК914
7Навбаҳор913
8Бухоро911
9Сўғдиёна911
10Динамо910
11Бунёдкор910
12Сурхон98
13Қўқон-191297
14Қизилқум97