Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Яйпанда катта футбол байрами ёҳуд вилоят кубоги “Цементчи”га насиб этди

21.11.2018

Бугун Яйпан шаҳрида катта футбол байрами ҳукмронлик қилди. Бу ерда Фарғона вилояти кубогининг навбатдаги ғолиби аниқланди. Айтиш жоизки, финал учрашувига яйпанликлар юқори савияда тайёргарлик кўришди ва вилоят кубогининг ҳал қилувчи баҳси аъло даражада ўтказилди.

 

Финалгача босиб ўтилган йўл

Бу йилги Кубок баҳслари ҳам худди олдинги йиллардаги каби шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Ҳал қилувчи учрашувга Яйпаннинг “Турон” ва Қувасойнинг “Цементчи” клублари етиб келишди.

Ушбу жамоалар 2-лига баҳсларини ҳам юқори савияда ўтказиб биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритишганди. “Турон” чемпион, “Цементчи” иккинчи ўринни эгаллаганди. Шунинг учун финалга бўлган қизиқиш юқори эди.

Кўпчилик мухлислар ўйин олдидан “Турон” жамоасининг имкониятларини юқори баҳолашганди. Боиси тажрибали мураббий – Баҳром Ҳакимов бошқараётган жамоа сафида маҳоратли футболчилар кўп эди. Отабек Исроилов, Собир Ҳамидов, Мўйдин Мамазулумов, Шохрух Холматов номдор ўйинилар “Турон” шарафини ҳимоя қилишаётганди. Айнан шу футболчилар жамоанинг чемпион бўлишида катта ҳисса қўшишди.

Яна ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “Цементчи” клуби ҳам секин-аста ўз мавқеини тиклаб бормоқда. Жамоанинг ўзагини ёшлар ташкил этган бўлса-да, қувасойликлар финалга жиддий тайёргарлик кўришганди.

 

Концерт дастури

Финал ўйини олдидан мухлислар учун концерт дастури ҳам ташкил этилди. Унда халқимизнинг ардоқли хонандалари ўз чиқишлари билан мухлисларни хушнуд этишди. Айниқса, Валижон Қодировнинг куй-қўшиқлари футбол ишқибозларининг кайфиятини кўтарилишига замин яратди. Сўз устаси Абдураҳмон Сидиқовнинг чиқиши ҳам мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.

 

Биринчи бўлим

Ўйин қувасойликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида меҳмонлар ҳисобни очишди. “Цементчи”нинг ҳужумини Абдуқодир Артиқов гол билан якунлади. Гол ўтказиб юборгач, мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди. Бироқ уларнинг ҳаракатлари самара келтирмади.

 

Иккинчи бўлим

Танаффусдан кейин ўйиндаги шиддат анча ошди. “Турон” футболчилари ўз мухлисларини хурсанд қилиш мақсадида катта куч билан ҳужумга ўтишди. Икки марта меҳмонларни дарвоза устуни голдан сақлаб қолган бўлса, бир вазиятда Отабек Исроилов пенальтини голга айлантира олмади. Агар у рақиб дарвозасини ишғол этганида ўйин томоман бошқача тус олиши мумкин эди.

Асосан қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилган “Цементчи” жамоаси бўлим ўрталарида иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди. Элёр Мўйдинов қарши ҳужумларнинг бирида рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Шундан кейин бор эътиборини ҳужумга қаратган яйпанликлар 73-дақиқада ўз мақсадларига эришишди. Тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов ҳисобни қисқартирди. Қолган дақиқаларда мезбонлар ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади ва “Цементчи” тўрт йиллик танаффусдан кейин вилоят кубогини қўлга киритди. 2014 йилда ҳам қувасойликлар вилоят кубогида зафар қучишганди.

 

Тақдирлаш маросими

Ўйиндан кейин ташкил этилган тақдирлаш маросими ҳам катта байрамга айланиб кетди.“Турон” жамоаси аъзоларига вилоят чемпионлиги муносабати билан кубок ва олтин медаллар топширилган бўлса, “Цементчи” вакилларига Вилоят кубоги тантанали равишда тақдим этилди.

 

Яна бир мақташга арзигулик жиҳат

Тақдирлаш маросимида Фарғона вилоят футбол ассоциация томонидан бир қатор ходимлар ҳам тақдирланишди. Айниқса, энг яхши мухлислар деб топилган имконияти чекланган (ногирон) футбол ишқибозларининг қимматбаҳо совғалар билан тақдирлангани ҳам таҳсинга лойиқ.

Ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этишдаФарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва Вилоят вилоят футбол ассоциация, “Турон” футбол клуби раҳбарлари катта ҳисса қўшишганини таъкидлаш жоиз.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Яйпан шаҳридан махсус тайёрланди

Суперлига
#КлубЎО
1Локомотив2046
2Пахтакор2037
3Навбаҳор2031
4Бунёдкор2027
5Металлург2019
6Бухоро2010
#КлубЎО
1Насаф2034
2Қизилқум2031
3Қўқон-19122028
4АГМК2027
5Сўғдиёна2024
6Нефтчи2018
Ёшлар лигаси
#КлубЎО
1Пахтакор3171
2Бухоро3258
3Қизилқум3256
4Бунёдкор3255
5Локомотив3244
6Металлург3244
7Насаф3241
8Нефтчи3240
9Қўқон-19123239
10АГМК3235
11Сўғдиёна3228
12Навбаҳор3227