Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФАРҒОНАЛИК ЎСМИРЛАР РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНИ!

07.10.2019

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақанинг биринчи босқичида “А” ва “B” минтақаларга бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимидаги учрашувларни якунлаб, U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги энг кўп очко жамғарган саккизтадан жами 32 та жамоа иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.
2005 йил тарбияланувчилари ўртасида мусобақасининг финал учрашувида Фарғона ва Андижон вилояти вакиллари майдонга тушишди. Муросасиз руҳда кечган баҳсда Фарғоналиклар  3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу ютуқ Фарғона вилоятида болалар футболига юқори даражада эътибор берилаётганидан дарак бермоқда.

Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга, ЎзПФЛ Бош директори Даврон Шакурбанов, Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби директори Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзелар ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларни топширишди.

Мусобақанинг энг яхшилари билан танишинг:

Энг яхши дарвозабон –  Назиров Зиёдуллохўжа (Фарғона вилояти)

Мусобақа тўпурари –  Комилов Муроджон (Фарғона вилояти)

Энг яхши ўйинчи –  Усманов Азизбек (Андижон вилояти)

 

ФИНАЛ

Фарғона – Андижон – 3:1

Гол: Муроджон Комилов, Абдуғаффор Деҳқонов (2), Азизбек Усмонов.
Жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди.

1-ўрин Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

2-ўрин Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Сурхондарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО