ВОДИЙ ФАХРИЙЛАРИ РИШТОНДА

27.10.2019

Маълумки, бир неча йилдан бери 60 ёшдан ошган фахрийлар ўртасида турли мусобақалар ўтказиш анъанага айланганди. Бу йилдан эътиборан эса “Супер фахрий” ХФЛ турнири ташкил этилди. Мини-футбол бўйича ўтказилаётган мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида водийнинг учта вилоятидан еттита жамоа иштирок этишишмоқда. Ушбу мусобақанинг навбатдаги турига Риштон тумани мезбонлик қилди.

Туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш буйича туман кенгаши, “Маҳалла” жамғармаси ва туман спорт бўлими ҳамкорлигида ўтказилган бугунги баҳслар кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди.

Фахрийлар майдонда ўзларининг нималарга қодир эканликларини намойиш этишга интилишди.

– Мустақиллик туфайли бизга берилаётган мана шундай имокниятлардан унумли фойданашимиз лозим, дейди Риштон туманининг “Нуроний” жамоаси сардори Ўринбой Юсупов. – Туманимиз раҳбарининг спортга берилаётган бундай ғамхўрликлар биз фахрийларнинг юрагидаги чўғни аланга олишига тўртки бўлди. “Нуроний” жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда мусобақаларда қатнашиб келмоқда. Барчамизнинг мақсадимиз Фарғона вилояти, қолаверса, Риштон тумани шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Вилоятимиз ва туманимиз номини дунёга достон қилиш йўлида қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Бир сўз билан айтганда, “Нуроний”нинг келажакдаги режалари бисёр.

Фархийларни бирлаштиришда ҳар доим жонкуярлик кўрсатиб келаётган Мамадали Мўминов ва Ҳамидхон Мўйдинхўжаевлар Водий биринчилигининг навбатдаги тури ҳам юқори савияда ўтишида жонбозлик кўрсатишганини таъкидлаш жоиз.

Бундан ташқари, ўзбек футболида ўз номига эга бўлган “Нефтчи” жамоасининг собиқ футболчилари – Муҳсин Низомиддинов ва Ғайрат Ҳасановлар ҳам мусобақада фахрли меҳмон сифатида ташриф буюришганини айтиб ўтиш лозим.

Мусобақада таниқли сухандон Анваржон Охунов ўйинларни шарҳлаб борди.

Ўйинлар якунига етгач, водий биринчилигининг иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлашишди.

Бугунги мусобақани юқори савияда ташкил этган ва фахрийларнинг мароқли хордиқ чиқаришига яқиндан ёрдам берган мусобақа ташкилотчилари ва туман истироҳат боғи директори Рустамжон Сидиқовларга нуронийларимиз номидан миннатдорчилик изҳор этамиз.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО