Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Павел Смоляченко “Нефтчи”да

12.01.2020

Фарғоналиклар янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Абдусамад Дўрмонов бошқарувидаги “Нефтчи” таркибида эътиборга молик ўзгаришлар юз бермоқда. Аввалроқ хабар берганимиздек, жамоанинг собиқ футболчилари – Мансур Саидов билан Отабек Зокиров “Нефтчи” таркибига қайтиб келганди. Яқинда уларнинг сафига Павел Смоляченко келиб қўшилди. Марказий ярим ҳимоячи айнан “Нефтчи” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Сўнгги пайтларда Смоляченко фаолиятини хорижда давом эттириб келаётганди. Афтидан 29 ёшли футболчи Ўзбекистонга қайтиб, ПРО-Лига қатнашчиси “Нефтчи”да ўйнашга қарор қилган кўринади.

Фарғоналиклар сафида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Жамоанинг иқтидорли ҳимоячиси Шодиёр Ҳожиматов куни-кеча “Қўқон-1912” ўқув-йиғин машғулотларига бориб қўшилган бўлса, чап қанот ярим ҳимоячиси Иброҳим Нўъмонов “Машъал” клубига ижарага берилди. Шунингдек марказий ярим ҳимоячи Жавоҳир Расулов эркин агент сифатида жамоа билан хайрлашди.

Манба : championat.asia

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор2669
2Локомотив2649
3Бунёдкор2643
4Сўғдиёна2640
5Металлург2635
6Сурхон2635
7Насаф2633
8Навбаҳор2632
9АГМК2632
10Андижон2628
11Қўқон-19122626
12Қизилқум2624
13Бухоро2624
14Динамо2624
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Локомотив2651
2Пахтакор2648
3Бунёдкор2648
4АГМК2647
5Металлург2646
6Насаф2641
7Андижон2641
8Сўғдиёна2636
9Навбаҳор2634
10Бухоро2631
11Қизилқум2631
12Динамо2621
13Қўқон-19122617
14Сурхон2615