Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Фарғонада футзал мураббийлари учун ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

08.09.2020

ОФКнинг “Level -1” футзал тренерлик лицензияси ўқув курсида 15 нафар тренерликка номзод тингловчилар қатнашишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тақвим режаси асосида жорий йилнинг 2-7 сентябрь кунлари Фарғона шаҳридаги “Футбол маркази” биносида ОФКнинг “Level -1”футзал тренерлик лицензияси ўқув курсларига старт берилди. Ўқув курсини Ўзбекистон футбол ассоциацияси инструктори Фаррух Зокиров олиб бормоқда. Ўқув курси координатори Фарғона вилоят футбол ассоциацияси мутахассиси Равшан Мирзакаримов ёрдамлашмоқда.

ОФКнинг “Level -1” футзал тренерлик лицензияси ўқув курсида 15 нафар тренерликка номзод тингловчилар қатнашишмоқда. Улар ичида Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ҳозирги ва собиқ футзалчилари Дилшод Раҳматов, Илҳом Юсуфжонов, Ғулом Мамажоновлар ҳам қатнашмоқда. Ўқув курси барча карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Манба : championat.asia

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО