Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ-2021” ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

17.01.2021

 

Маълумки, Фарғонада ҳар йили анъанавий тарзда “Вилоят Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказиб келинади. Фарғона вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонида ташкил эталаётган бу йилги мусобақалар 23 январь санасидан старт олиши режлаштирилган.

Айни кунларда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан мусобақада иштирок этишни мақсад қилган жамоаларни рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга қараганда, бу йилги “Вилоят Ҳоким кубоги – 2021” мусобақаси аввалгиларидан ўзгачароқ кўринишда бўлиши кутилмоқда. Вилоят ҳокиминигнг шахсан ўзи мазкур турнирни юқори савияда ўтказишга топшириқ берган.

Хусусан, Фарғона вилояти ҳокимлиги мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоага қимматбаҳо совғаларни ҳозирламоқда. Бу ҳам ўйинларнинг муросасиз кечишига сабаб бўлиши турган гап. Мазкур мусобақада Суперлига, ПРО-Лига, шунингдек қўшни Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан ҳакамлар жалб этилиши режалаштирилган.

Мусобақада водий клубларидан ташқари Тошкентнинг “Бунёдкор”, Бухоронинг “Бухоро”,  жамоалари, шунингдек Тожикистон ва Қирғизистондан ҳам футбол клублари иштирок этадилар. Шунингдек “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Турон”, “Андижон”, “Истиқлол” каби водий клублари ҳам ҳар йилгидек ушбу мусобақада қатнашишлари маълум бўлган.

Ўйинлар “Нефтчи” спорт мажмуаси, Фарғона давлат университети стадиони, Фарғона футбол маҳорат мактаби ўйингоҳи ва Қувасойнинг “Цементчи” стадионларида бўлиб ўтиши белгиланган. Бундан ташқари мусобақанинг финал учрашувини “Истиқлол” стадионида ўтказиш варианти ҳам йўқ эмас.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО