Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ОБОД” ЎРИНБОСАРЛАРИГА ҚАРШИ ДУРАНГ ЎЙНАДИК

09.03.2017

Бугун ўринбосарларимиз “Обод”га қарши майдонга тушишди. Ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. Ёшларимиз ўйинни ҳужумкор равишда бошлашди. Кетма-кет икки марта бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Лекин ҳужумларимиз самарасиз бўлди.

16- дақиқага келиб мезбонлар дарвозамиз томон дастлабки зарбани йўллашди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

Умуман олганда бутун биринчи бўлим давомида вакилларимиз жуда фаол ҳаракат қилишди. Лекин ҳар гал омад биздан юз угирди.

Футболчиларимиз иккинчи таймни ҳам фаол бошлашди.

62-дақиқада ҳимояда хатога йўл қўйдик, натижада «Обод» футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди. Ҳужумчи зарбада адашди.

Орадан бир дақиқа ўтиб Зокиржоновни жарима майдончасига узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни  тарк этди

Ўйин якунланиши арафасида вакилларимиз гол уришди. Бироқ ҳакам дарвозабонга нисбатан фол ишлатилди деб баҳолади. Натижада учрашув 0:0 ҳисобида интиҳо топди.

Ёшлар лигаси

2-тур

“Обод” – “Қўқон-1912” – 0:0

“Обод”: 12. Азамат Аҳмедов, 2. Миршоҳид Олимов, 3. Дониёр Исроилов, 7. Даниэл Насриддинов, 8. Фарҳод Маҳаммаджонов, 22. Ҳумоюн Абдуалимов, 30. Исмоил Жасурхўжаев, 44. Жаҳонгир Омонов, 66. Ҳусанхон Ғаниев, 77. Ҳумоюн Жўрабоев, 80. Идрис Бикмайкин.

Захира: 21. Убайдулло Иноятуллаев, 4. Абдулбори Олимов, 9. Дониёржон Ёқубжонов, 10. Отабек Пардабаев, 11. Шердер Тўхтасинов, 5. Ислом Исмоилов, 70. Абдуллоҳ Маҳкамов.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тулашев, 6. Иброҳим Мухторов, 15. Маъруф Зокиржонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 28. Аваз Маматхужаев, 29. Иқбол Маликжонов, 33. Исмоил Охунжонов, 70. Аброр Рахмонов, 75. Иброҳим Рахимов, 99. Дилшод Баратов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 20. М. Содикжонов, 26. И. Аҳмаджонов, 55. И. Усмонов, 83. М. Раҳимов М, 90. Р. Исоков.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО