12.03.2017
Championat.asia сайти ўз одатига кўра якунига етган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.
Сайт ходимларининг рамзий терма жамоасидан “Қўқон-1912”нинг сербиялик ҳужумчиси Филип Райевац ҳам жой олди.
– “Қўқон-1912” бу мавсумдаги илк очкосини Тошкентда “Обод”га қарши баҳсда қўлга киритди. Жамоанинг легионер ҳужумчиси Филип Райевац илк бор асосий таркибда майдонга тушиб ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди, деб ёзилади футболчимизга берган таърифда.
Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 2-тур рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов “Машъал”
Ҳимоячилар
Сергей Концевой “Нефтчи”
Даврон Ҳошимов “Пахтакор”
Шавкат Муллажонов “Олмалиқ”
Сардор Қаҳҳоров “Обод”
Ярим ҳимоячилар
Сардор Мирзаев “Локомотив”
Илҳом Юнусов “Қизилқум”
Акмал Бозоров “Динамо”
Ҳужумчилар
Филип Райевац “Қўқон-1912”
Шаҳбоз Эркинов “Насаф”
Зоҳир Қўзибоев “Машъал”