Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Икки футболчимиз 3-тур рамзий терма жамоасида

21.03.2017

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган 6 та учрашув бўлиб ўтди. Ўйинлар якунига етгач, Championat.asia сайти ходимлари турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Бу сафар тур рамзий терма жамоасида икки нафар футболчимиз ўрин олгани қувонарли ҳолдир.

“Қўқон-1912” мавсумдаги илк ғалабани ўз майдонида “Қизилқум” устидан қўлга киритди. Мазкур ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов жуда фаол ўйнади. У ўз қанотида рақиб вакилларига имконият бермади. Бундан ташқари ҳужумларда ҳам кўп бор кўриниш бериб турган Холмуҳаммедов рамзий термадан ўрин олди.

Ҳужумда фақат бир нафар футболчини танлаб олишга қарор қилдик. Ўтган турда ҳам рамзий термадан жой олган сербиялик Филип Райевац бу сафар ҳам унга киритилди. “Қизилқум” билан баҳс тақдирини ҳал қилган ягона голни айнан Райевац урди, деб футболчиларимизга таъриф бериб ўтилган Championat.asia сайтида.

Championat.asia талқинига кўра 3-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон

Жавоҳир Илёсов “Машъал”

Ҳимоячилар

Мурод Холмуҳаммедов “Қўқон-1912”

DSC_9018 копия

Жаҳонгир Меҳмонов “Навбаҳор”

Владислав Касминин “Олмалиқ”

Сардор Раҳмонов “Машъал”

Шоҳрух Холматов “Динамо”

Ярим ҳимоячилар

Дмитрий Комаровский “Нефтчи”

Ғайрат Умиров “Обод”

Шоҳрух Достонов “Сўғдиёна”

Жавоҳир Қаҳрамонов “Динамо”

Ҳужумчи

Филип Райевац “Қўқон-1912”

DSC_9110 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО