Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Баҳодир Пардаев Жанубий Кореяга йўл олди

29.03.2017

“Қўқон-1912” футболчиси Баҳодир Пардаев Жанубий Кореянинг “Бучеон 1995” жамоаси аъзосига айланди.

Мавсум бошида ҳужумчи билан тузилган шартномада агар унга хориж клублардан таклиф тушса, уни қўйиб юбориш мумкин, деган банд бор эди.  Қолаверса, Пардаевнинг келажагини уйлаб ҳам шундай қарорга келинди. Ахир ўйинчиларимизга ҳар доим ҳам бундай имконият бўлмаслиги мумкин. Шу тариқа, ўзбекистонлик легионер футболчилар сони яна биттага кўпайди.

246579_680

Ўз навбатида “Қўқон-1912” футбол клуби Баҳодир Пардаевга жамоамизда фаолияти учун миннатдорчилик изҳор этади ва унинг келажакдаги ишларига омад тилаб қолади.

Маълумот учун, “Бучеон 1995” клуби Кореянинг “K League Challenge” дивизионида иштирок этади. Бу мамлакатдаги иккинчи даражали лига ҳисобланади.

Шунингдек, яна бир ёш футболчимиз  Маъруф Зокиржонов мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида  Қувасойнинг “Цементчи” клубида давом эттирадиган бўлди. Унга ҳам янги жамоасида омад тилаб қоламиз.

Айтганча, қўқонлик футбол мухлислари учун яна бир қувончли хабар. Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 7-тур доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

18862_medium

Ушбу учрашувда “Қўқон-1912” аъзоси Александр Мерзляков 90 дақиқа ҳаракат қилди ва терма жамоамизнинг ғалабасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганини эътироф этиш лозим.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО