Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗНИНГ МАВСУМДАГИ БИРИНЧИ МАҒЛУБИЯТИ

30.03.2017

Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият 7-дақиқада юзага келди. Иқбол Маликжонов қанотдан кириб бориб, тўпни жарима майдончаси ичида турган Достон Мелиқўзиевга оширди. Достоннинг зарбаси рақиб ўйинчиларига тегиб қайтди.

12-дақиқада майдон эгалари хавфли имкониятга эга бўлишди. Мўйдин Мамазулонов офсайдда қолиб кетди.

24-дақиқада Бахтиёр Ёқубовнинг жарима зарбасидан кейин тўп аввалига жонли деворга кейин дарвоза  устунига тегиб майдонни тарк этди. Орадан бироз ўтиб, майдон эгалари томонидан киритилган гол инобатга олинмади. Бу вазиятда ҳакамлар “Нефтчи” футболчисини ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган деб ҳисоблашди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки томондан голга тортадиган вазиятлар кўп бўлганига қарамай, ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

50-дақиқа Аброр Раҳмонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. У жарима майдончаси ичида ёлғиз қолганди. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

57-дақиқада Аброр Раҳмонов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолганига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол эта олмади.

61-дақиқада Ойбек Рустамовнинг кучли зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди.

70-дақиқада захирадан майдонга тушган Эломон Каримов ўта қулай имкониятни қўлдан чиқарди.

76-дақиқада жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Аброр Раҳмонов дарвозага тўғирлай олмади. Унинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

78-дақиқа майдон эгалари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жамшид Қобилов томонидан тепилган тўпни Ислом Абдуллаев маҳорат билан қайтаришга эришди.

83-дақиқада жаримадан оширилган тўпни Фурқат Ҳасанбоев боши билан дарвозамизга аниқ йўллаб, ҳисобни очди.

89-дақиқада мезбонларнинг ҳужуми самарали якун топди. Бу сафар Отабек Исроилов дарвозамизни ишғол этди. Қолан дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳам бошқа гол кирита олмади.

Шу тариқа ўринбосарларимиз мавсумдаги биринчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

 

Ёшлар лигаси

4-тур

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Р. Капазде, М. Ваҳобов, С. Раҳмонов.

Назоратчи: С. Эрматов.

Гол: Фурқат Ҳасанбоев-83, Отабек Исроилов-89.

“Нефтчи”: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Сирож Рўзметов, 4. Фурқат Ҳасанбоев, 6. Бахтиёр Ёқубов (23. Абдураҳмон Абдулхақов-46) , 8. Ислом Тошпўлатов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Иброҳим Нўъмонов, 15. Мўйдин Мамазулумов (26. Отабек Исроилов-46), 18. Ислом Каримов (22. Эломон Каримов-65) 20. Жамшид Қобилов, 21. Аброр Исмоилов.

Захира: 35. Шуҳратилло Раҳмонов, 5. Сардор Исақов, 7. Сарвар Абдуллаев, 9. Абдуқодир Ортиқов.

“Қўқон-1912”:  30. Ислом Абдуллаев, 7. Ойбек Рустамов (70. Иброҳим Мухторов-86), 8. Бахтиёр Абдубаннонов (Дониёр Тўлашев-72), 10. Аброр Раҳмонов,  18. Дилшод  Баратов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас  Ҳасанов, 23. Исмоил Охунжонов, 24. Руслан Мелзиддинов,  28. Аваз Маматхўжаев,  29. Иқбол Маликжонов.

Захира: 13. Никита Рибкин, 11. Маъмур Раҳимов, 17. Иброҳим Усмонов, 26. Рамзбек Исақов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО