Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Бугун мухлисларимизни хурсанд қилдик”

31.03.2017

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

Бугунги ўйин жанговор руҳда ўтди. Футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Шогирдларимизга раҳмат айтаман. Бугун улар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилиш эди. Бугунги ғалабамиз билан уларга қувонч улашганимиздан хурсанд бўлдим. “Нефтчи”ни Фарғонада ютиш осон эмас. Олдин айтганимиздек, жамоамиз ўйинни борган сари кучайиб бораверади.

Баҳодир Пардаевга Жанубий Кореядан яхши таклиф бўлди. Ўзим ҳам футболчи бўлганман  футболчи учун ҳар доим ҳам бундай чорловлар бўлмаслигини тушунган ҳолда унга рухсат бердим.

Филип Райевацнинг яхши ўйинлари ҳали олдида деб ўйлайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО