Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
КЕТМА-КЕТ ҚОЗОНИЛГАН УЧИНЧИ ҒАЛАБА

07.04.2017

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш ниҳоятда баланд эди. Боиси ҳар икки жамоа мавсум стартини муваффақиятли бошлаганди. Қолаверса, мазкур учрашувдаги ғалаба жамоамизнинг турнир жадвалида кучли учликка кириш имкониятини берарди. Буни ҳис этган вакилларимиз ўйинни фаол тарзда бошлашди. 4-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг аутдан жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини рақиблар қайтариб қолишди.

15-дақиқада ҳисоб очилди. Носир Отақўзиев жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни гол билан якунлади.

16-дақиқа Носир Отақўзиев яна бир қулай имкониятни қўлдан бой берди. Унинг зарбасини Наумов қайтариб қолди. 20-дақиқа яна бир қулай имконият қўлдан бой берилди. Филип Райевац жарима майдончаси ичида рақибларни алдашга тушиб кетди. Лекин тўпини олдириб қўйди.

32-дақиқада меҳмонлар жарима майдончаси ичида Филип Райевацни йиқитишди. Ҳакам бу вазиятда қоида бузилмган деб топди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида вакилларимиз иккинчи голни киритишлари мумкин эди. Аммо Иброҳим Раҳимовнинг боши билан берган зарбаси манзилига етиб бормади. Биринчи тайм шу ҳисобда интиҳо топди.

48-дақиқа жаримадан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан рақиб дарвозасига аниқ жойлаб қўйди. Сербиялик ҳужумчи қаторасига тўртинчи ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди.

55-дақиқада меҳмонларда гол учун имконият вужудга келди. Абдумалик Абдуллаев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб берган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

79-дақиқа ҳисоб қисқарди. Жарима майдончаси ичида вужудга келган пала-партишликдан сўнг, Сардор Сулаймонов дарвозамизни ишғол этди.

85-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпини Наумов аранг қайтариб қолди.

88-дақиқа меҳмонлар футболчиси Сардор Сулаймонов қизил карточка билан жазоланди.

Ҳакам қўшиб берилган дақиқаларда Андрей Сидоров меҳмонлар посбони билан яккама-якка чиқиб тепган тўпи дарвоза устунига тегди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринишмасин, тўп киритиш ҳеч кимга насиб этмади.

Шу тариқа жамоамиз мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди ва очколар сонини 10тага етказиб олди.

 

Олий лига

5-тур

“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:1 (1:0)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: Р. Серазетдинов.

ЎзПФЛ вакили: А.Фролов.

Голлар: Носир Отақўзиев-15, Филип Райевац-48. – Сардор Сулаймонов-79.

“Қўқон-1912”:  21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев (97. Ойбек Рустамов-46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (11. Андрей Сидоров-57), 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (8. Собир Ҳамидов-90+1).

Захира:13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 55. Дарко Гожкович, 85. Руслан Мелзиддинов.

“Динамо”: 1. Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3. Бунёд Исроилов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 14. Раду Рогак, 18. Дамир Низанов (20. Амир Сафаров-53), 22. Абдужамол Исроилов, 23. Комил Шарофутдинов (11. Абдумалик Абдуллаев-52).

Захира: 16. Рустам Тоштурдиев, 4. Ҳаким Аламхонов, 21. Искандар Холмурзаев, 24. Темур Файзуллаев.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО