Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Бугун шиддатли ўйин бўлди”

07.04.2017

“Қўқон-1912”-“Динамо” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

-Ўйинни кўрдиларинг, анча жанговор руҳда ўтди. Самарқандликлар ҳам шиддатли ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик. Лекин гол урдик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартира олдик. Натижада ғалаба қозондик. “Динамо” менда яхши таасссурот қолдирди.

Бизда учта бир хил савиядаги дарвозабонлар борлиги боис уларнинг барчасига ўйнаш имконият беришимиз керак.

Ўтказиб юборилган голда дарвозабонни айблай олмайман. Аксинча у бир неч бор жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Ўйиндан олдин шогирдларим рақибни бироз менсимай майдонга тушишидан хавотирга тушгандим. Чунки, уларни ўртоқлик учрашувидан 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эдик. Лекин футболчиларимиз майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО