Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ПЕШҚАДАМГА АЙЛАНТИРГАН ЎЙИН (ФОТОМАҚОЛА)

08.04.2017

Кеча жамоамиз ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. Қўқонда бўлиб ўтган учрашув ҳақиқий байрамга айланди десак муболаға бўлмайди. Футболчиларимиз ҳам ўзларининг ҳужумкор ўйинлари билан мухлисларни хурсанд этишди.

Қуйида мазкур учрашувга бағишланган фотомақола билан танишинг:

photo_2017-04-08_06-27-10

Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.

photo_2017-04-08_06-26-56

Футболчилар #ТАСЛИМБЎЛМАСИРОЖ акцияси учун суратга тушишди.

photo_2017-04-08_06-27-20

Ҳар икки жамоа сардорлари ўйинни ким бошлаб беришига ойдинлик киритишмоқда.

photo_2017-04-08_06-27-25

Вакилларимиз учрашувни шиддатли тарзда бошлашди.

photo_2017-04-08_06-27-34

15-дақиқа Носир Отақўзиев ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

photo_2017-04-08_06-27-29

DSC_1874 копия

Гол муаллифи – жамоадошлари қуршовида.

photo_2017-04-08_06-27-38

Носир биринчи бўлимнинг ўзидаёқ дублни расмийлаштириши мумкин эди. Аммо ушбу вазиятда Наумов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

photo_2017-04-08_06-27-01

Жамоамиз сардори қаторасига иккинчи ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди.

photo_2017-04-08_06-27-47

Суҳроб Бердиев ҳам учрашувда фаоллиги билан ажралиб турди.

photo_2017-04-08_06-27-06

photo_2017-04-08_06-28-31

photo_2017-04-08_06-28-04

Филип Райевац ўзига билдирган ишончларни тўла оқламоқда. Сербиялик ҳужумчи тўртинчи ўйинда тўртинчи голини киритди.

photo_2017-04-08_06-28-27

Александр Мерзляков ҳам мухлислар олқишига сазовор бўлди.

photo_2017-04-08_06-28-22

photo_2017-04-08_06-28-40

photo_2017-04-08_06-28-35

photo_2017-04-08_06-28-56

Баҳс мана шундай шиддатли курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари мухлисларга ҳужумкор футбол намойиш этишди.

photo_2017-04-08_06-28-44

Бош мураббиймиз учрашув давомида шогирдларига кўрсатма бериб турди. Бу эса ўз натижасини берди.

photo_2017-04-08_06-28-48

Меҳмонлар мураббийи Илҳом Шарипов эса ҳакамлар қароридан норози бўлмоқда. Бу вазиятда Сардор Сулаймонов қизил карточка олди.

photo_2017-04-08_06-28-13

photo_2017-04-08_06-28-09

Дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев ҳам бир неча бор ўз маҳоратини намойиш этганини айтиш лозим.

photo_2017-04-08_06-29-10

photo_2017-04-08_06-29-06

photo_2017-04-08_06-28-52

photo_2017-04-08_06-29-00

Ғалаба қувончи. Футболчиларимиз ушбу ғалабадан кейин чемпионат пешқдамига айланишди.

photo_2017-04-08_06-28-00

Учрашувга қизиқиш жуда катта бўлганини мана шу кадрдан ҳам билса бўлади. Бундай ҳолатга кўп бора хорижий чемпионатда гувоҳ бўлардик. “Марказий” ўйингоҳда ҳам шундай ҳолат вужудга келди.

 

photo_2017-04-08_06-27-15

photo_2017-04-08_06-29-14

photo_2017-04-08_06-27-51

photo_2017-04-08_06-28-18

photo_2017-04-08_06-27-55

Қўқонда ҳақиқий футбол байрами. Мухлисларимиз кутган онлар келди. “Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлислари билан фахрланади. Кеча “Марказий” ўйингоҳ ишқибозлар билан тўлди. Ўйлаймизки, ишқибозларимиз бундан кейин ҳам бизни шундай тарзда қўллаб-қувватлашади.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Xorazm37
2Buxoro35
3QO'QON-191234
4Sho'rtan34
5Mash'al24
6Aral33
6Olimpik Mobiuz23
8Do'stlik30
U-21 биринчилиги
#КлубЎО