Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ПЕНАЛЬТИ ЎЙИН ТАҚДИРИНИ ҲАЛ ҚИЛДИ

13.04.2017

Бугун Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз Муборакда “Машъал” ёшларига қарши майдонга тушди. Учрашувда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

6-дақиқада мезбонлар дастлабки хавфли вазиятни юзага келтиришди. Ҳимоячиларимиз ушбу вазиятда яхши ўйнашди.

11-дақиқада Достон Мелиқўзиевда яхши имконият вужудга келган эди. Рақиб ҳимоячиси чаққонлик қилди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида жарима майдончамиз ичида тўпни қўли билан ўйнаган Исмоил Охунжонов майдондан четлатилди.  Дарвозамизга эса пенальти белгиланди.

Марадона Сафаров пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

36-дақиқада Аброр Раҳмоновнинг зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.

Иккинчи таймни вакилларимиз шиддатли бошлашди. 51-дақиқада яхши комбинация ижро этилди. Андрей Сидоровдан кўра дарвозабонда имконият яхшироқ бўлди.

67-дақиқа Аброр Раҳмонов ўнг қанотда рақибни алдаб ўтиб Сидоровни тўп билан таъминлади. Андрей ҳимоячига тўпни олдириб қўйди.74-дақиқада рақиблар икинчи марта гол уришган эди. Лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

89-дақиқада Собир Ҳамидов ҳужумга ўтган эди. Рақибнинг 4 футболчиси қуршовида қолиб кетди. Натижада тўп олдирилди.

Бош ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берганига қарамай, ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Бунинг устига Собир Ҳамидов ҳам қизил карточка билан жазоланди. Ҳамидовга қанот ҳаками билан гаплашгани учун қизил карточка кўрсатилди. Шу тариқа ўринбосарларимиз мавсумдаги иккинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

Очиғини айтиш лозим бугун ёмон ўйнамадик фақат 20-дақиқадаёқ майдонда бир киши бўлиб қолганимиз панд берди.

Ёшлар лигаси

6-тур

«Машъал» – «Қўқон-1912» 1:0 (1:0)
Гол: Марадона Сафаров 21 пенальти, – 1:0.
«Машъал»: 53. Р. Давронов, 3. Т. Маматов, 7. В. Павленко, 8. С. Мелиев, 9. У. Шарипов, 16. М. Сафаров (С), 17. Д. Тўраев, 22. Ш. Абдурахимов, 23. Ш. Йўлдошев, 26. И. Тиманюк, 47. М. Мелиев
Захира: 99. Ж. Мўминов, 10. О. Жўраев, 13. И. Шодмонов, 18. А. Амонов, 20. Б. Турсунов, 25. Ш. Қиличев, 70. Ж. Мирзақулов.
«Қўқон-1912»: 30. Ислом Абдуллаев, 28. Аваз Маматхўжаев, 23. Исмоил Охунжонов, 4. Дониёр Тўлашев, 24. Маъмур Раҳимов, 70. Собир Ҳамидов, 29. Иқбол Маликжонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Аброр Раҳмонов, 11. Андрей Сидоров
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 22. Мўмин Содиқжонов, 18. Иброҳим Усмонов, 6.  Рамзбек Исақов, 19. Достон Мелиқўзиев

Четлатишлар: Исмоил Охунжонов 20, Собир Ҳамидов 90+3.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО