Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
СУҲРОБ БЕРДИЕВНИНГ БЕНЕФИСИГА АЙЛАНГАН ЎЙИН

22.04.2017

Бугунги учрашув “Навбаҳор” клуби собиқ футболчиси,  Тоҳир Мадраҳимовнинг вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Учрашувдаги илк хавфли вазият меҳмонлар томонидан ташкил этилди. 5-дақиқа Зоҳид Абдуллаевнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

Вакилларимизнинг 10-дақиқадаги ҳужуми самара келтирди. Филип Райевац томонидан оширилган тўп дарвозабонга тегиб Суҳроб Бердиевга келиб тушди. Суҳроб эса бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этишди. Аммо Зоҳид Абдуллаевнинг зарбасини Ашуров қайтарди.

18-дақиқада Иброҳим Раҳимовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Филип Райевац боши билан дарвозага йўллади. Зарба бироз кучсиз чиқди. Натижада Сафоев тўпни эгаллаб олди.

23-дақиқада Иброҳим Раҳимов қанотдан кириб бориб, тўпни орқароқдаги шериги Баҳодир Акрамовга оширди. Акрамовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

26-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима тўпидан кейин оширган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

29-дақиқада футболчиларимиз шуноққина жарима майдончаси ёнидан жарима тўпини тепиш имкониятга эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпни ҳимоячимизнинг ўзи дарвозага йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

35-дақиқада Филип Райевац бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Сафоев ўз ўрнида.

36-дақиқа меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди. Жарима майдончасида ёлғиз қолдирилган Зоҳид Абдуллаевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ушбу вазиятда ҳимоячиларимиз ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтирмоқчи бўлишганди.

Биринчи бўлимнинг сўнггида майдонда можароли вазиятлар вужудга келди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ислом Қобилов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 55-дақиқа Суҳроб Бердиевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза туридан жой олди. 69-дақиқа Андрей Сидоров қулай имкониятдан фойдалана олмади.

71-дақиқа Суҳроб Бердиев учинчи тўпини киритиши мумкин эди. Унинг боши билан берган зарбасини Сафоев қайтаришга эришди.

75-дақиқа бугунги ўйин қаҳрамони Суҳроб Бердиев учинчи марта бекободликлар дарвозасини ишғол этди.

79-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг навбатдаги жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

89-дақиқа Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Ашуров ўзини кўрсатди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар бўлишига қарамай, мухлисларга бошқа гол кўриш насиб этмади.

 

Олий  лига

7-тур

“Қўқон-1912” – “Металлург” – 3:0 (1:0)

Ҳакамлар: О. Толибжонов, Н. Рўзимов, С. Еремеев, А. Рубаков.

Назоратчи: И. Нехочин.

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Голлар: Суҳроб Бердиев -10,55,75.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (11. Андрей Сидоров-63), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (25. Иқбол Маликжонов-77), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (97. Ойбек Рустамов-47).

Захира: 13. Никита Рибкин, 17. Аваз Маматхўжаев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович.

“Металлург”:  1. Зафар Сафоев, 3. Вусол Магерамов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (С), 6. Дилмурод Каримов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Мурод Тошматов (13. Санжар Қодирқулов-57), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов (14. Даврон Каримқулов-46), 20. Достон Турсунов, 22. Ислом Исоқжонов, 40. Исломбек Қобилов.

Захира: 32. Суҳроб Султонов, 7. Дониёр Адилов, , 70. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Дониёр Исмоилов, 95. Тимур Усмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО