“Шўртан”га қарши тайёргарлик бошланди

26.04.2017

Жамоамиз  аъзолари  кеча Тошкентда йиғилиб, “Шўртан”га қарши бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлашди. Тошкент шаҳрида ўтказиладиган машғулотлардан сўнг футболчиларимиз Қарши шаҳри томон йўлга чиқишади.

Айни дамда барча футболчиларнинг кайфияти чоғ. Мураббийлар штаби ҳам бўлажак учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этиш учун тинимсиз изланишда.

Эслатиб ўтамиз, 8-тур доирасидаги “Шўртан” – “Қўқон-1912” ўйини 29 апрель куни Ғузор шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинда ҳам вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО