Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” ФАХРИЙЛАРИ ФАРҒОНАДАГИ ТУРНИР ҒОЛИБИ !

09.05.2017

 

Бугун Фарғонада фахрий футболчилар ўртасида анъанавий «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган мини футбол турнири ўтказилди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят мини-футбол ассосиацияси ва “Реал футбол профессионал клуби” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада саккизта жамоа олимпия тизимида ўзаро кураш олиб боришди.

Биринчи бўлиб “Қўқон-1912” ва Наманган вилоятидан ташриф буюрган фахрийлар майдонга тушишди. Қизиқарли ва кескин курашлар бой тарзда бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобида интиҳо топди. Пенальти сериясида эса қўқонлик фахрийлар ғолиб чиқишди.

Иккинчи ўйинда “Нефтчи” ва “Истиқлол” фахрийлари тўпи суришди. Мазкур баҳсда фарғоналиклар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди.

Чимён туманидан ташриф буюрган фахрийлар ва Марғилоннинг “Омад” жамоалари ҳам биринчи босқичда ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олишди.

Ярим финалнинг биринчи учрашувда “Нефтчи” ва Чимён фархийлари майдонга тушишди. Ўйининг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса фарғоналикларга омад кулиб боқди.

Иккинчи ярим финалда “Қўқон-1912” фахрийлари “Омад” фахрийларига қарши тўп суришди. Ушбу баҳснинг асосий вақти ҳам 4:4 ҳисобида якун топди. Пенальтилар сериясида қўқонликлар рақибдан устун келишди.

Турнир финалида “Нефтчи” – “Қўқон-1912” жамоаларининг фахрий футболчилари беллашдилар.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда “Қўқон-1912” жамоаси фахрий футболчилари 9:4 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг бош совринига эга чиқишди.

20170509_150546

20170509_150536

20170509_150644

Турнир давомида “Нефтчи”  таркибида Рустам Абдуллаев, Сергей Лебедев, Андрей Фёдоров, Асад Дўрмонов, Игорь Буров, Баҳодир Шамсиддинов, Ғайрат Райимжонов каби таниқли футболчилар ҳаракат қилишди.

“Қўқон-1912” жамоаси сафида эса Акмал Ортиқов, Саид Шокиров,  Орифхон Баҳодиров, сингари футболчилар тўп суришди.

Аброр Деҳқонов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО