Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар

11.05.2017

12 май куни  Наманганда “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтади. Олий лига 9-тур доирасидан ўрин олган мазкур баҳсга бўлган қизиқиш жуда юқори. Ушбу жамоаларнинг чемпионатдаги баҳсларига доир маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу кунга қадар Олий лига доирасида 22 марта ўзаро майдонга тушишган. Ўйинларнинг 15 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган. Учта учрашув дуранг натижаси билан якунланган. Тўртта баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 49-24, “Навбаҳор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда наманганликлар 48 очко жамғаришган. Қўқонликларнинг бу борадаги кўрсаткичлари 15 очкога тенг.

 

Наманганда ўтган сўнгги бешта учрашув:

14.05.2016

Навбаҳор – Қўқон -1912 – 2:1

21.10.2015

Навбаҳор – Қўқон -1912 – 2:1

11.06.2003

Навбаҳор – Қўқон -1912 – 5:1

06.04.2002

Навбаҳор – Қўқон- 1912 – 2:0

26.06.2000

Навбаҳор – Темирйўлчи – 5:4

 

Учрашув ҳакамлари

Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳснинг мамлакатимизнинг энг яхши  рефериларидан бири – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Ўйин назоратчиси Сайфиддин Эрматов.

Ушбу ҳакам 7 апрель куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувинини бошқарганди. Ўша ўйинда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Навбатдаги водий дербисида вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО