Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ёшларимиздан ишончли ғалаба

11.05.2017

Дастлабки хавфли вазият мезбонлар томонидан яратилди. Лекин ундан наманганликлар фойдалана олишмади.

12 -дақиқада Достон Мелиқўзиевга сариқ карточка кўрсатилди.  У майдон  марказидаги рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

16-дақиқада Иброҳим Аҳмаджоновнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

28-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Муҳаммаданас Ҳасановнинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини ҳимоячи қайтарди.

32-дақиқада вакилларимиз чиройли комбинация уюштиришди. Сўнгги зарбани Аҳмаджонов йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

37-дақиқада Маматхўжаев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига яхши узтган эди. Ҳимоячи ҳамма баланд сакраб хавфни бартараф қилди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи таймни ўринбосарларимиз фаол бошлашди. 64-дақиқада ўнг қанотдан Баратов ошириб берган тўпни Ҳасанов  боши билан дарвозага йўллаган эди. Дарвозабон яхши реакция кўрсатди

73-дақиқада Аваз Маматхўжаевнинг чап қанотдан оширган тўпини Абдубаннонов кучли зарба билан дарвозага жойлаб ҳисобни  очди.

83-дақиқада эса М Ҳасанов жарима зарбасини қойилмақом тарзда дарвозага жойлади. Гол чиройли бўлганидан мезбон мухлислар ҳам олқишлашди.

Шу тариқа кичик водий дербисида вакилларимиз ишончли ғалабага эришишди.

 

Ёшлар лигаси

10-тур

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”  0:2 (0:0)

Голлар: Бахтиёр Абдубаннонов – 73, Муҳаммаданас Ҳасанов – 83.

“Навбаҳор”: 1. Исроил Обиджонов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Илҳом Алибоев, 14. Ҳожиакбар Юнусов, 16. Ғолиб Каримов, 21. Билол Тошмирзаев, 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Равшан Хурсанов, 35. Алишер Мирзаев, 88. Абдулазиз Нишонбоев, 99. Тимур Толипов.

Захира: 12. Жасур Турғунбоев, 28. Музаффар Абдуллаев, 33. Алижон Алижонов, 44. Юнус Абдувоҳидов, 48. Аҳмад Мамадалиев, 51. Акбарали Холдоров, 63. Искандар Сиддиқжонов.

«Қўқон-1912»: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 10. Иброҳим Мухторов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 18. Исмоил Охунжонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 24. Маъмур Раҳимов. 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 7. Рамзбек Исақов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов. 11. Иброҳим Усмонов, 23. Дадахон Сулаймонов, 26. Аваз Юсуфжонов, 70. Муҳсин Баратов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО