Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жавоҳир Сидиқов: Пенальти бор эди.

13.05.2017

Кеча бўлиб ўтган “Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари учрашувидан сўнг меҳмонлар таркибида энг яхши ўйинчи деб эътироф этилган Жавоҳир Сидиқов ўйин ҳақидаги фикрларини баён қилди.
-Учрашув ҳақиқий дербига хос шиддатли бўлиб ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам мағлуб бўлишни исташмади. Биз Наманганга уч очко олиш мақсадида келган эдик, лекин учрашув дуранг натижа билан якунланди.
-Пенальтига келадиган бўлсак. Коваленко жуда тажрибали ҳакам, бунга шак-шубҳа йўқ. Ҳакам вазиятга яқин эди. Пенальти бор эди, акс ҳолда Коваленко нуқтани кўрсатмаган бўлар эди. Ўйин якунланди. Таблода ҳисоб кўриниб турибди. Профессионал футболчи ёки мураббий ҳакамдан айб ахтармаслиги керак деб ўйлайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО