Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Локомотив” превью

16.05.2017

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 17 май куни Олий лига 11-турида Тошкентнинг “Локомотив” клуби Қўқонда “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Локомотив” ва “Қўқон-1912” клублари бундан олдин олий лигада  тўрт марта тўқнаш келишган.

Учрашувларининг учтасида “Локомотив” ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 10:3 “Локо” фойдасига.

Ўтган йили Қўқонда ўтказилган биринчи давра учрашувида “Темирйўлчилар” 3:1  ҳисобида ғалаба қозонишган.

Айтганча, 2015 йили 16 октябрь куни Қўқондаги бўлиб ўтган ўйинда эса 2:2 ҳисоби қайд этилган.

 

Ҳакамлар

Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқариб борадиган бўлди.

Владислав Цейтлин  18 март куни Қўқонда ўтган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувини ҳам бошқарганди. Ўйша ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида рақибдан устун келишган.

 

Олий лига

11-тур

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Локомотив” (Тошкент)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов

 

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 17 май куни соат 17:30да бошланиш режалаштирилган. Ўринбосарлар баҳси эса бугун  соат 16:30да бошланади. Барча футбол мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО