Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ЛОКО” ЁШЛАРИ МАҒЛУБ ЭТИЛДИ

16.05.2017

Учрашувдаги дастлабки хавфли вазиятни меҳмонлар вужудга келтиришди.

4-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бобур Эргашевнинг зарбасини Азиз Ашуров қийинчиликсиз бартараф этди.

Шундан кейин ҳар икки жамоа вакиллари ташаббусга эга бўлиш учун ҳаракат қилишди.

26-дақиқада Достон Мелиқўзиев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қила олмади. Акс ҳолда… Кейинги ҳужумда энди Андрей Сидоров тўпга ета олмади.

29-дақиқада меҳмонлар ўта қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Бобур Тиллабоев деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

35-дақиқа Достон Мелиқўзиев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. Дастлабки ҳужумда рақиб дарвозаси ишғол этилиши мумкин эди. Аммо Достон Мелиқўзиев тўпга ета олмади.

52-дақиқада вакилларимизнинг ажойиб комбинациясини Дилшод Баратов гол билан якунлади.

Қолган дақиқаларда рақиб дарвозасига бир қатор вазиятларни яратган футболчиларимиз ҳисобни ўзгартира олишмади.

Шу тариқа ёшларимиз кетма-кет иккинчи учрашувда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

 

Ёшлар лигаси

11-тур

“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 2:0 (1:0)

Ҳакамлар: А. Шукуруллаев, Ш. Аъзамов, Ж. Ҳакимов, С. Раҳмонов.

Назоратчи: А. Арутюнов.

ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Голлар: Достон Мелиқўзиев – 35, Дилшод Баратов – 52.

“Қўқон-1912”: 12.Азиз Ашуров (30. Ислом Абдуллаев-46), 4. Дониёр Тўлашев (7. Рамзбек Исақов-88), 6. Дилшод Баратов (26. Охун Олимов-67), 8. Бахтиёр Абдубаннонов (23. Дадахон Сулаймонов-76)  , 11. Андрей Сидоров (15. Иброҳим Аҳмаджонов-46), 18. Исмоил Охунжонов, 19. Достон Мелиқўзиев (70. Иброҳим Усмонов-79), 22.  Муҳаммаданас Ҳасанов, 24. Маъмур Раҳимов (10. Иброҳим Мухторов-82), 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.

“Локомотив”: 96. Рустам Нортожиев, 7. Бобур Тиллабоев (28. Акбар Қучқоров-55), 8. Жаҳонгир Сафаров, 10. Бек Абдуллаев (27. Шохрух Мўминқулов-66), 18. Рустам Ҳамраев, 22. Улуғбек Абдуллаев, 24. Азизбек Аманов (11. Алишер Шералиев-75), 36. Юсуф Шоимов, 70. Бобур Эргашев (68. Воҳид Юсунов-77), 77. Дилшод Эргашев (41. Ҳамидулло Собиров-87), 87. Фаррух Иброҳимов.

Захира: 1. Владимир Вагин, 31. Отабек Муҳамедов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО