Гожкович – 11-тур рамзий терма жамоасида!

21.05.2017

Олий лигада 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра championat.asia сайти вакиллари тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Бу сафар рамзий терма жамоасидан “Қўқон-1912” ҳимоячиси Дарко Гожкович ўрин олди.

– “Қўқон-1912” ҳимоячиси Дарко Гожкович “Локомотив” билан ўйинда жамоаси учун муҳим голни уриш билан бирга рақиб вакилларига қарши жуда яхши ўйнади, деб таъриф берилган сербиялик ҳимоячига.

 

Рамзий терма жамоа билан танишинг:

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов (“Машъал”) (3-марта рамзий терма жамоада)

Ҳимоячилар
Дарко Гожкович (“Қўқон-1912”)
Сардор Қулматов (“Сўғдиёна”)
Файзулла Қамбаров (“Қизилқум”) (2)
Ҳамза Каримов (“Нефтчи”)

Ярим ҳимоячилар
Дониёр Ҳасанов (“Обод”)
Ислом Рашидхонов (“Насаф”)
Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”) (3)

Ҳужумчилар
Шохназар Норбеков (“Олмалиқ”)
Неманья Йованович (“Навбаҳор”) (2)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО