Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ХОЛМУҲАММЕДОВНИНГ ДУБЛИ ИШОНЧЛИ ҒАЛАБАНИ ТАЪМИНЛАДИ

22.05.2017

Ушбу жамоалар бундан роппа-роса бир ой олдин чемпионат доирасида тўқнаш келишганди. Суҳроб Бердиевнинг бенефисига айланган ўша учрашувда вакилларимиз 3:0 ҳисобида рақибдан устун келишганди. Бу сафарги ўйинга бўлган қизиқиш ҳам юқори бўлди.

Учрашувни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Дастлабки дақиқалардан вакилларимиз ҳужумга зўр беришди.

24-дақиқада жарима тўпидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди.

Урашувдаги дастлабки хавфли вазият 30-дақиқада вужудга келди. Аммо ундан вакилларимиз самарали фойдалана олишмади.

41-дақиқада яна бир жарима тўпидан кейин ҳисобни очишимиз мумкин эди. Жарима майдончасига оширилган тўп футболчиларимиз рақиб дарвозасига жойлаштира олишмади. Озгина аниқлик етишмади.

Биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида омад меҳмонлардан юз ўгирди. Акс ҳолда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди.

52-дақиқа Жавоҳир Сидиқовнинг рейди гол билан якунланиши мумкин эди. Афсуски, унинг зарбасини “Металлург” посбони бартараф этди.

60-дақиқада меҳмонлар хавфли вазиятга эга чиқишди. Бу вазиятда Мурод Холмуҳаммедов хатога йўл қўйганди.

63-дақиқа энди Носир Отақўзиев ўта қулай имкониятни кўкка совурди. 69-дақиқа ҳисоб очилди. Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи рақиб дарвозасидан жой олди.

74-дақиқа ўтиб бораётган пайтда рақиблар Суҳроб Бердиевни ўз жарима майдончалари ичида чалиб йиқитишди. Ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга оширди – 2:0.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Аммо улардан оқилона фойдалана олишмади.     Натижада учрашув 2:0 ҳисобида якунига етди.

Аксига олиб сўнгги дақиқа ўтиб бораётган паллада Муҳаммадодил Қаҳрамонов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.

Шу тариқа кубок ўйинларни ҳисобга олсак жамоамизнинг мағлубиятсиз серияси 12 та учрашувга етди.

Ушбу жамоаларнинг жавоб учрашуви 30 май куни бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

Биринчи учрашув

“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 70,74 (пен).

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов (4. Баҳодир Акрамов-46), 9. Носир Отақўзиев (17. Аваз Маматхўжаев-80), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов (11. Андрей Сидоров-46), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Жалил Кимсанов, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

“Металлург”:  25. Тимур Тўйчиев, 3. Висол Магерамов, 7. Дониёр Одилов, 9. Фарҳод Намозов, 11. Мурод Тошматов (5. Жасур Аҳмедов-67), 20. Достон Турсунов, 23. Камрон Кападзе, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 28. Аброр Тошқўзиев, 77. Дониёр Исмоилов (33. Умид Раҳимов-64), 95. Тимур Усмонов (38. Муҳаммад Султонов-66).

Захира: 35. Акобир Қаюмов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 13. Санжар Қодирқулов, 17. Мирғиёс Сулаймонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО