Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Шавкат Саидов: “Бугунги баҳс тақдирини стандарт вазиятлар ҳал этди”

22.05.2017

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида  “Металлург” клуби бошлиғи Шавкат Саидов иштирок этди.

  • Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бундан бир ой олдин чемпионат доирасидаги учрашувда Қўқондан йирик мағлубият билан қайтгандик. Ўтган вақт мобайнида хатолардан тўғри хулоса чиқардик. Бугун таркибда бироз ўзгариш бўлди. Биринчи бўлимда рақиб билан тенг кураш олиб бордик. Иккинчи таймда эса майдон эгалари шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Бугунги баҳс тақдирини стандарт вазиятлар ҳал этди, дейишим мумкин. Мурод Холмуҳаммедов иккала голини ҳам айнан стандарт вазиятдан кейин киритди.

Бугун мағлубиятга учраган бўлсак-да, жавоб ўйинидан вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО