Диққат, диққат: “Жажжи шунқорлар” футбол гуруҳларига қабул бошланмоқда

24.05.2017

“Қўқон-1912” футбол клуби футболимиз ватани бўлмиш – Қўқонда “миллионлар ўйини”ни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларига ўйинчи етказиб бериш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошираётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунга келиб клуб қошида бир нечта футбол мактаблари фаолият юритишмоқда. Бунинг натижасида жамоамизда ҳар йили янги ёш футболчилар кашф этилмоқда.

“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти яна бир ишга қўл уришди. Аниқроғи, Қўқон шаҳридаги 51-давлат мактабгача таълим муассасаси қошида “Жажжи шунқорлар” футбол гуруҳлари ташкил этилди.

51-давлат мактабгача таълим муассасаси қошидаги “Қўқон-1912” футбол клубига қарашли “Жажжи шунқорлар” футболга ихтисослаштирилган гуруҳларга 3-7 ёшгача бўлган болаларни танлов асосида 2017 йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб қабул қиламиз.

photo_2017-05-24_17-33-53

Фарзандингизни келажакда таниқли футболчи бўлишини истасангиз, уларни “Жажжи шунқорлар” футболга ихтисослаштирилган гуруҳларга олиб келинг.

Мурожаат учун телефон: +99890 308-00-54

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО