Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Икки нафар футболчимиз миллий терма жамоада!

30.05.2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси билан тўқнаш келади. Ундан аввал эса терма жамоа Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчини жалб қилди. Улар орасида “Қўқон-1912”нинг икки нафар футболчиси ҳам бор. Булар Мурод Холмуҳаммедов ва Жавоҳир Сидиқовлар.

 Қуйида миллий терма жамоамизнинг таркиби билан танишинг:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Исломжон Қобилов (“Металлург”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Сервер Жепаров (“Истиқлол”, Эрон), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Одил Ҳамробеков (“Насаф”);

Ҳужумчилар:  Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар ҳимоячиси – Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва) ҳамда Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) клуб машғулотларида орттириб олган жароҳатлари туфайли Таиланд ва Эронга қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО