Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Жавоҳир Сидиқов: “Тақдирим ўз қўлимда эмас”

30.05.2017

“Қўқон-1912” жамоаси мухлисларининг “ёқимтой” футболчиси Жавоҳир Сидиқов билан суҳбатлашиб,кўпчилик мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилдик.

– Жавоҳир аввало “Қўқон-1912” жамоасининг  асосий кучи нимада?
– Авваломбор  чемпионат бошланмасидан олдин, 12 турдан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси турнир жадвалида 2-ўринда бўлади дейилса кўпчилик ишонмаган бўларди.  Бу ҳолатимиз албатта ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бунинг замирида мураббийларимиз, футболчиларимиз ва  раҳбарларимизнинг  жуда катта меҳнатлари ётибди. Бош мураббийимиз мавсум бошида  жамоани  яхши  шакллантира  олганлари, яхши таркибни йиға олганларини ҳам айтиб ўтишим лозим. Таркиб қанча кучли бўлмасин, бош мураббий ўйинларга футболчиларни тўғри тайёрлай олмаса ёки тўғри тактика танлай олмаса натижага эришиш қийин бўлади. Бош мураббийимиз мавсум бошидан мақсадимиз стадионга мухлисларни қайтариш эканлигини таъкидлаб келадилар. Мана ҳозирги кунга келиб мақсадимизга секин – аста эришиб келмоқдамиз. Жамоамизнинг асосий кучи бу бирдамлигимизда деб ўйлайман.

– Учрашувларга тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда? Кўпроқ қайси ҳолатларга эътибор қаратасизлар?
– Ҳар бир учрашувга албатта қайси жамоа билан ўйнашимизга қараб таёргарлик кўрилади. Бу ҳаммага маълум нарса. Ҳар бир жамоанинг  ўз етакчилари ёки кучли футблчилари бўлади, шунга қараб рақиб ўйинини муҳокама қиламиз ва бош мураббийимиз берган кўрсатмалари асосида тайёргарлик олиб борамиз.

– Бугунги кунда сизни “Пахтакор” жамоаси ўз сафига қайтариши ҳақидаги гап-сўзлар , мухлисларингизни хавотирга солмоқда. Бу борада ўзингиз нима дейсиз?
–  Аввало стадионда бизни қўллаб келаётган мухлисларимизга  ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда уларни хурсанд қилиш учун майдонга чиқмоқдамиз , бундан кейин ҳам мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч-ғайратимизни аямаймиз. Ўзимга келадиган бўлсам “Пахтакор”  жамоаси мени тарбиялаган, “Пахтакор” академиясида футбол сир-асрорларини ўрганганман.  Лекин Нўъмон Ҳасанов мени олий лигада ишонч билдириб майдонга туширдилар . Бунинг учун у кишига катта раҳмат айтаман. Ишончларини қўлдан келганча оқлашга ҳаракат қилмоқдаман. Ҳозирги кунда “Қўқон-1912” да ижара шартномаси асосида тўп сурмоқдаман. Агар ихтиёр ўзимни қўлимда бўлганида эди , жон-жон деб мени олий лигада майдонга тушириб мухлисларга танитган Нўъмон ака Ҳасановнинг қўл остиларида ўйнашда давом этардим. Лекин афсуски бу масалани ҳал қилиш ўз қўлимда эмас. “Пахтакор” жамоаси билан шартномам бор, улар истаган вақтда мени Тошкентга қайтара олишади.  Мен учун ҳар иккала жамоам ҳам қадрли, ҳар икки жамоа раҳбарларига ҳам катта раҳмат айтаман.

– Қўқондаги мухлислар ҳақида нима дейсиз?
– Қўқондаги мухлислар ҳақида бир оғиз гап айтишим мумкин, уларга гап бўлиши мумкин эмас. Мен “Пахтакор”да олий лигада ўйнамаганман, балким шу учун билмагандирман. Қўқонга келиб мухлис кимлигини билдим. Қўқон кичкина шаҳар бўлгани билан бу ерда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз бизни ҳар бир ўйинда ажойиб тарзда қўллаб келишмоқда. Мухлисларимзга раҳмат, соғ бўлишсин.

– Мухлислар сизни “Месси”га қиёслашмоқда. Ўзингизнинг кумирингиз қайси юлдуз футболчи? Сиз кимга ўхшашни ҳавас қилгансиз?
– Албатта  Аргентиналик Месси каби буюк футболчига ўхшашни ёшлигимдан орзу қиламан. Қўқонда  мухлислар Мессига қиёслашмоқда, бу албатта ёқимли ҳолат. Бироқ мен ҳаётда ва футболда ўз ўрнимга эга бўлмоқчиман. Жавоҳир деган номни дунёга танитмоқчиман.  Бунинг учун ҳали кўп ишлашим керак ва мен меҳнат қилишга тайёрман. Мухлисларимизга эса шундай буюк футбочига қиёслашаётганлари учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди. Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши таркибга Жавоҳир Сидиқовни ҳам киритди. Жавоҳирга миллий терма жамоада ҳам омад тилаймиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО