Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЖАМОАМИЗ ЧОРАК ФИНАЛГА ЙЎЛ ОЛДИ

30.05.2017

Май ойида тавқим тиғиз келганини инобатга олган мураббийларимиз ушбу учрашувда бир қатор етакчи футболчиларга бироз дам беришга қарор қилишди. Натижада жамоамизнинг етакчи ўйинчилари захирада қолдирилди.

Жамоалар ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 13-дақиқага келиб,  Санжар Қодирқулов дарвозамизга илк хавфли зарбани йўллади. Музаффар Абдуллаев ўз ўрнида.

Шундан кейин вакилларимиз кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришди. Ҳисоб очилишига бироз омад етишмади.

20-дақиқа Бердиев ва Гожковичларнинг зарбаларини икки марта дарвозабон қайтарди. Кейинги зарба эса бироз ноаниқ бўлди.

25-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Тимур Усмонов дарвозабонимиз билан бирга-бир чиқиб борди ва вазиятдан оқилона фойдаланди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида рақиблар Суҳроб Бердиевни жарима майдончаси ичида йиқитишди. Ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Райевацнинг тўп оширишидан сўнг Андрей Сидоров дарвозабон билан деярли бирга – бир вазиятга чиқиб зарба йўллади. Гол бўлишига бир неча см  аниқлик етишмади.

61-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бурчак зарбасидан сўнг Ойбек Рустамов йўллаган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни эса Гожкович рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

73-дақиқада Отақўзиев жамоамизни олдинга олиб чиқди. Гол киритган вазиятда Носирга  тўпни Райевац  оширган эди. Ажойиб пас ва Носир бирга – бир чиқиб 2-голни рақиб дарвозасига жойлади.

77-дақиқада Филип Райевац жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бу вақтга келиб учта футболчиларни майдонга тушириб бўлганимиз боис, қолган дақиқаларни майдонда бир киши кам бўлган ҳолда ўтказишга мажбур бўлдик.

82-дақиқада ҳимоячиларимиз жарима майдончаси ичида рақибга нисбатан қўполик ишлатишди. Ҳакам ҳеч иккиланмай пенальти белгилади. Пенальтини Достон Турсунов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин якунланиши арафасида дарвозамизга яна пенальти белгиланди. Яна ўша Достон Турсунов уни аниқ амалга оширди ва мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Сўнгги дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Бекободда мағлубиятга учрадик. Лекин икки ўйин натижасига кўра  жамоамиз Ўзбекистон кубогининг  1/4 финалига йўл олди.

 

Ўзбекистон кубоги

1/8 финал

Жавоб учрашуви

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ш. Камаров (Самарқанд), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Голлар: Тимур Усмонов 24, – 1:0. Дарко Гожкович 61, – 1:1. Носир Отақўзиев 73, – 1:2. Достон Турсунов 82 пенальти, – 2:2. Достон Турсунов 89 пенальти, – 3:2.

«Металлург»: 1.Зафар Сафоев, 7.Дониёр Адилов, 9.Фарҳод Намозов, 13.Санжар Қодирқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев (34.Зуҳрилло Бобоев, 46), 20.Достонбек Турсунов, 23.Камронбей Кападзе, 27.Муҳаммаджон Қаҳрамонов, 28.Аброрбек Тошқўзиев, 77.Дониёр Исмоилов (33.Умид Раҳимов, 72), 95. Тимур Усмонов

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 5.Жасур Аҳмедов, 19.Алишер Зиявутдинов, 40.Исломжон Қобилов

«Қўқон-1912»: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов (10. Жавоҳир Сидиқов, 46), 5.Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов, 11. Андрей Сидоров (9. Носир Отақўзиев,58 ), 17.Авазхон Маматхўжаев (99. Филип Райевац46), 19. Суҳроб Бердиев, 55. Дарко Гожкович, 77.Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов

Захира: 13. Никита Рибкин, 7.Жамшид Ҳасанов, 24. Иброҳим Раҳимов, 25. Иқбол Маликжонов,

Биринчи ўйин: 0:2

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО