Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасановнинг жамоамиздаги бир йиллик фаолиятига доир маълумотлар

13.06.2017

Бундан бир неча кун олдин жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановнинг “Қўқон-1912” бош мураббийи сифатида иш бошлаганига бир йил бўлди. Шу ўтган бир йил давомида жамоамизда қандай ўзгаришлар юз берганини айтишга ҳожат бўлмасак керак. Буни турнир жадвалидаги ҳолатнинг ўзи айтиб турибди. Ўтган йили қийин аҳволда жамоани қабул қилиб олган Нўъмон Ҳасанов ўтган давр мобайнида “Қўқон-1912” мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бирига айлантирди. Албатта бу натижаларнинг замирида тинимсиз меҳнат ва изланишлар ётибди.

photo_2017-05-13_18-37-48
Қуйида бош мураббиймизнинг бир йиллик фаолиятидаги статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз. 2016 йилнинг 11 июнь санасида “Қўқон-1912”ни қабул қилиб олган Нўъмон Ҳасанов шу кунга қадар жамоамизни чемпионат доирасида 31 та ўйинда, Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса 5 та ўйинда майдонга олиб тушди.
Чемпионат доирасидаги статистика: 12 ғалаба 11 та дуранг, 8 та мағлубият. Тўплар нисбати – 44:43.
Кубок доирасидаги статистика: 2 та ғалаба, 1 та дуранг, 2 та мағлубият.
Мағлубиятсиз сериялар:
2016 йил охирги 5 та учрашувда жамоамиз мағлубиятга учрамади.
2017 йилда эса мағлубиятсиз сериялар 11 тани ташкил этади. Бир йил давомида жамоамиз атиги учта учрашувда рақиблар дарвозасига йўл топа олмаган холос. Қолган 28 та ўйинда рақиблар дарвозаси ишғол этилган. Жамоамиз иштирокидаги 11 та дуранг билан якунланган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Қуйида жамоамизнинг бир йиллик статистик
маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз:
Олий лига
2016 йил
Биринчи давра
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 1:2
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 2:0
“Қўқон-1912” – “Шўртан” – 4:2
“Олмалиқ” – “Қўқон-1912” – 3:2
Иккинчи давра
“Обод” – “Қўқон-1912” – 2:1
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1
“Андижон” – “Қўқон-1912” – 0:2
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 3:1
“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:2
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:1
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 3:0
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1
“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 4:0
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 2:1
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Машъал” – 1:1
“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 0:2
“Қўқон-1912” – Олмалиқ” – 2:1

Олий лига
2017 йил
“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:2
“Обод” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:2
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:1
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 3:0
“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 2:3
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 2:1

Ўзбекистон кубоги
2016 йил
Чорак финал
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:1
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 2:0

2017 йил
1/16 финал
“Сурхон” – “Қўқон-1912” – 0:2
1/8 финал
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:0
“Металлург” – “Қўқон-1912” – 3:2

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО