Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Бунёдкор”-“Қўқон-1912” превью

14.06.2017

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида “Бунёдкор”  ва “Қўқон-1912” клублари Тошкентда тўқнаш келишади. Мазкур ўйинга оид статистик маълумотлар билан танишинг.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лигада бугунга қадар тўрт марта рўбару келишган.

Учршувларнинг барчасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Ҳозирга қадар вакилларимиз гол ура олмаган клуб – “Бунёдкор” бўлиб турибди. Тўртта учрашувдан бери вакилларимиз “Бунёдкор” дарвозасига йўл топа олишмаяпти.

“Қўқон-1912” чемпионатни юқори суратда давом эттирмоқда. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг чемпионат доирасидаги мағлубиятсиз серияси 100 кундан ошганини эътироф этиш жоиз.

 

Тошкентдаги баҳсни Агишев  бошқаради

16 июнь куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Бунгача ушбу ҳакам жамоамизнинг битта  учрашувида ишлаган. Агишев 14 апрель куни бўлиб ўтган “Машъал” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган.

 

Олий лига

13-тур

16 июнь, жума

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

 

Бошланиш вақтлари

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган учрашув 16 июнь куни соат 19:00да старт олади. 15 июнь куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ўринбосарлар баҳси соат 18:00да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО