Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДАН ИРОДАЛИ ҒАЛАБА

15.06.2017

Бугун ёшлар лигаси 13- тур учрашувида жамоамиз ёшлари Тошкентда «Бунёдкор» жамоаси ёшларига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлими шиддатли ва кескин курашлар остида ўтганига қарамай, дастлабки таймда ҳисоб очилмади.

Вакилларимиз ўйинни фаол бошлашди. Илк дақиқалардан футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Бироқ улардан фойдалана олмадик.

17-дақиқада ҳисобни очишимиз мумкин эди. Достон Мелиқўзиев рақибнинг ярим жамоасини алдаб ўтиб, дарвозага яқинлашиб борди ва унинг сўнгги зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

Таймнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа кўплаб имкониятни йўққа чиқаришди.

Иккинчи бўлимни ўринбосараримиз янада фаол бошлади.  49-дақиқада жудаям чиройли ҳужум уюштиришди футболчиларимиз. “Бунёдкор” ўйинчиси Сардор Мадраҳимов ўз дарвозасини ишғол қилишига бир баҳя қолди.

52-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга тушган Чемиртаннинг ажойиб тўп оширишидан сўнг, дарвозабонимиз билан бирга – бир чиққан Азамат Розиқов ҳисобни очди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Муҳаммаданас Ҳасанов ўзининг аниқ ва айланма зарбаси билан рақиб посбонини ожиз қолдирди.

67-дақиқада яна ўша Муҳаммаданас Ҳасановнинг ўзининг шедевр голи эвазига жамоамизни олдинга олиб чиқди. Ҳужумчимиз узоқ масофадан аниқ ва кучли зарба йўллаб ўз дублини расмийлаштирди.

Учрашув якунланиши арафасида биринчи гол муалифи,  мезбонлар футболчиси Азамат Розиқов майдондан четлатилди.

Ўйин сўнгги мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун олдинга интилишди. Аммо уларнинг барча уринишлари бесамар тугади. Ўринбосрларимиз 13-турда ғалаба қозониб, очколар сонини 24 тага етказиб олишди.

Бугунги баҳсда қизиқ ҳолатга дуч келдик. Айни дамда «Бунёдкор» ёшларига Шуҳрат Мақсудов мураббийлик қилмоқда. Жамоамиз ёшларини эса Муҳсин Низомиддинов майдонга бошлаб тушди. Ҳар икки мураббийнинг бир пайтлар устози бўлган Юрий Саркисян ҳам мазкур учрашувни бевостида стадионда кузатиб борди.

Ёшлар лигаси

13-тур

«Бунёдкор» – «Қўқон-1912» 1:2 (0:0)

Голлар: Азамат Розиқов – 52. – Муҳаммаданас Ҳасанов – 53, 67.

«Бунёдкор»: 45. Дилшод Ҳамроев, 3. Бурхон Усмонов, 6. Сардор Мадраҳимов, 8. Азамат Розиқов, 10. Нодир Мавлонов, 11. Нодирхон Камолов, 14. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Жавлон Мирабдуллаев, 17. Саиджон Тошпўлатов, 30. Иброҳим Ғофуров, 71. Миржаҳон Мираҳмедов (7. Вадим Чемиртан -46).

Захира: 25. Акром Ходжаев, 2. Мардон Абдуллаев, 9. Дониёр Абдуманнопов. 16. Алишер Саноев, 54. Отабек Бекбоев. 77. Бобур Ералиев.

«Қўқон-1912»: 21. Музаффар Абдуллаев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 18. Исмоил Охунжонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (4. Муҳсин Баратов – 90), 24. Маъмур Раҳимов (70. Мўмин Содиқжонов – 56), 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов, 33. Иброҳим Мухторов (15. Иброҳим Аҳмаджонов-58).

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 23. Дадахон Сулаймонов, 25. Рамзбек Исақов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО