Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДАН ЯНА БИР ҒАЛАБА

19.06.2017

Ўйин вакилларимиз учун омадли бошланди. Учрашувнинг 4-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Аброр Раҳмонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.  Футболчимиз жамоадошлари бошлаб берган ажойиб комбинацияни самарали якунлади.

20-дақиқада футболчиларимиздан ажойиб ҳужум ташкил этишди. Аммо сўнгги зарбага аниқлик етишмади.

42-дақиқада яна бир қулай имконият йўққа чақирилди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар вужудга келди. Лекин ундан самарали сфойдаланиш ҳеч кимга насиб этмади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан олдинга интилган вакилларимиз ҳисобни оширишди. Гол муаллифи Муҳаммаданас Ҳасанов бўлди.

60-дақиқада Достон Мелиқўзиев юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 63-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Ҳимоядаги хатодан фойдаланган Омон бийик Халилов дарвозамизни ишғол этди.

65-дақиқада жиззахликлар иккинчи марта дарвозамизга йўл топишди. Бу сафар Саҳоб Рашидов ўзини кўрсатди.

83-дақиқа Аброр Раҳмоновнинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони аранг қайтариб қолди.

Қолган дақиқаларда юзага келган имкониятлардан ҳар икки жамоа ҳам фойдалана олмади. Шу тариқа ўринбосарларимиз навбатдаги ғалабани тантана қилишди.

 

Ёшлар лигаси

14-тур

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 3:2 (1:0)

Ҳакамлар: Игорь Гормашов, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе, Жавоҳир Ҳакимов.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.

Голлар: Аброр Раҳмонов – 4, Муҳаммаданас Ҳасанов – 46, Достон Мелиқўзиев – 60. –  Омон бийик Халилов – 63, Саҳоб Рашидов – 65.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов(15. Иброҳим Аҳмаджонов – 85) , 19. Достон Мелиқўзиев, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 75. Маъмур Раҳимов (5. Мўмин Содиқжонов-64), 90. Авазхон Маматхўжаев, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 9. Рамзбек Исақов, 20. Бахтиёр Абдубаннонов, 55. Дадахон Сулаймонов, 70. Иброҳим Мухторов.

“Сўғдиёна”: 1. Сарвар Каримов, 2. Омон бийик Халилов, 8. Саҳоб Рашидов, 13. Рустам Аъзамов, 14. Шохрух Достонов (Диёр Абдуллаев – 46), 17. Улуғбек Худойбердиев, 19. Достон Орипов (27. Иброҳим Қодиров -66), 22. Асилжон Орифов, 70. Дадажон Маматқулов (15. Иззат Абдуллаев – 58), 90. Жасур Ўринов, 93. Шахбоз Жўрабеков.

Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО