Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

26.06.2017

Аввало, муборак Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин. Мустақилликнинг ҳар бир лаҳзаси эл-улусга софлик, ризқу баракот ато этмоқдаки бундан қалблар шод. Озод ва обод Ўзбекистон дунё ҳамжамияти ўртасида кундан кунга обрў-нуфузининг юксалиб бораётгани билан шуҳрат қозонмоқда.

Бугунги гўзал ибодат­ла­римиз, байрамларимизнинг шак-шубҳасиз, мамлакатимиздаги тинчлик-хотиржамлик билан дахлдордир.

Рамазон ҳайити биз мўмин-мусулмонларнинг энг гўзал байрамларимиздан биридир. Бу байрам кунида борган жойимизга фақат байрамона руҳиятни бағишлаб, яна бир улкан савобга дохил бўлишимиз даркор.

“Қўқон-1912” жамоаси мамлакатимиз аҳлини  Рамазон ҳайити билан чин дилдан муборакбод этади.

Шу ўринда, юртдошларимизни Ватанимиз тинчлигини, хотиржамлигини асрашга, мустақиллигимизни қадрлашга чорлаймиз. Яна бир бор Рамазон ҳайити билан бутун ватандошларимизни муборакбод этамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО